$
11987.16 UZS
13.68
₽
146.29 UZS
-0.3
€
13393.25 UZS
-43.39
31° Кечаси 18°

Яхши спортчи бўлиш мумкин, лекин яхши инсон бўлиш қийин, Ўзбекистонга ММА спорти ҳали ҳам кириб келмаган бўларди, агар… - ММА мураббийи билан суҳбат

21:56 / 28.11.2021

Агар спортчининг нияти нотўғри бўлса, кўчада безорилик қилиб юраверади, ҳатто Маҳмуд Муродов ҳам бунга амал қилиши шарт, яхши спортчи бўлиш мумкин, лекин яхши инсон бўлиш қийин, Ўзбекистонга ММА спорти ҳали ҳам кириб келмаган бўларди, агар… - ММА мураббийи Жасур Алижонов билан суҳбат.

ММА жангчисини тарбиялаш қийинми? Уларнинг машғулотлардан илҳомланиб агрессияга берилиб кетмасликлари учун нима қилиш керак? Xabardor.uz шу каби саволларга ММА мураббийи Жасур Алижонов билан суҳбатда жавоб олди.

-Ассалому алайкум. Кўриб турганимиздан мамнунмиз. Дастлаб, Жасур Алижоновни танимаганлар учун…?

Ассалому алайкум. Албатта, мен Жасур Алижонов 1988 йил Тошкент шаҳрида туғилганман. Спортга 12 ёшимдан кириб келганман. Спортнинг кикбокс, бокс, ММА ва универсал жанг каби турлари билан шуғулланганман. 18 ёшимдан мураббийлик фаолиятимни бошлаганман ва 26 ёшга тўлганимда эса профессионал мураббий сифатида иш фаолиятимни давом эттирганман. Бир вақтнинг ўзида ҳам спортчи ва ҳам мураббий бўлганлигим сабабли, улардан бирини танлаш вақти келганда мен ёшлигимдан қизиққанлигим туфайли мураббийликни танладим.

-ММА спорти мураббийи бўлиш учун қаерда ва қандай машғулот ўтказиш керак?

-Мураббий бўлиш учун аввало шогирд бўлиш керак. Мендан кўпчилик сизга шогирд тушай ва касбингизни менга ўргатинг деб сўрашади, лекин кимгадир нимадандир сабоқ бериш учун аввало ўша соҳада фаолият юритиш ва уни мукаммал ўзлаштириш керак дейман. Тасаввур қилинг сизнинг 100 нафар шогирдингиз бор, лекин мураббий битта. Бу ҳар бир шуғулланаётган спортчига индивидуал ёндашиш ва уларнинг психологиясини ўрганиш дегани.

-Сиз билан тайёргарлик кўрган спортчининг жанг вақтида сизнинг кўрсатмаларингизга реакция билдириши қандай бўлади? Жанг вақтидаги сизнинг кўрсатмаларингиз қанчалик муҳим?

-Асалида спорт майдонида 2 та одам бор, булар устоз ва шогирд. Агар шогирд устозининг айтганини қилмаса у шогирд эмас. Биз ҳар бир жангга профессионал ва тактик тайёрланамиз. Агар қўл остимдаги спортчи билан фикрларимиз бир жойдан чиқмас экан, айни бир натижага эришиш мушкул бўлади. Тажриба жиҳатидан ҳаттоки биздан тажрибали Маҳмуд Муродов каби спортчилар бўлсин, барибир мураббийни эшитиши ва унинг кўрсатмаларига амал қилиши шарт.

-ММА ва UFC да жанг қилувчи спортчиларнинг бир-биридан фарқи нимада деб ўйлайсиз?

-UFC бу лига. Масалан бизда «Murodov PFL» лигаси бор. Россияда «Fight nights» ва «RCC» каби лигалар бор. Қозоғистонда «NFC» ҳамда «Оktagon» каби лигалар мавжуд. ММА эса аралаш жанг санъатининг инглиз тилидаги қисқартмаси. УФC энг юқори лига ва бу ерда энг кучли спортчилар беллашишади ҳамда ҳар битта жанг профессионал рейтинг бўйича қайд этиб борилади. Тўғри UFCда жуда катта гонорар олмаслиги мумкин. Лекин у ерда кучли спортчилар курашишади. Бизнинг ҳам мақсадими кучли спортчиларимизни УФC лигаларига олиб чиқиш.

-Маҳмуд Муродов, Шоҳасан Мирзаматов ва Нурсултон Рўзибоев. Бу спортчиларнинг жанг қилиш тактикаси, умуман ушбу спортдаги бошқа бир спортчилар бўлсин жанглардаги тактикалар оппонентга қараб ўзгарадими ёки бир хил усулда курашадими?

-Биласизми агар ҳаваскор спортчи бўлса, у жангларга профессионал тайёргарлик кўриши шарт эмас деб ўйлайман. Лекин Маҳмуд Муродов, Шоҳасан Мирзаматов, Нурсултон Рўзибоев ва Рамазонбек Темиров сингари спортчилар жангга профессионал тайёргарлик кўриши керак. Ҳаваскор ММАчиларнинг жанглари кўп ва бир мусобақа давомида 3-4 талаб жанг ўтказиши ҳам мумкин. Лекин профессионал жангчи эса 2-3 ойда бир ёки йил бўйи 4 та жанг ўтказиши мумкин. Чунки профи спортчиларнинг жанглари ҳаваскорларникига нисбатан оғирроқ бўлади.

-Ҳозирги пайтда MMA ва UFC спортига қизиқувчи ёшларнинг сони ошиб бораётганини ҳисобга олсак, «қафасдаги жанглар»нинг мамлакатимизда авж олиши ёшлар ўртасида агрессивликни ошириб юбормайдими?

-Спортчидан ёмон инсон чиққанини кўрмаганман. Нафақат ММА бошқа яккакураш турлари бўлсин, агар спортчининг нияти нотўғри бўлса, кўчада безорилик қилиб юраверади. Ниятни тўғрилаб олиш керак. Спорт аслида инсонларни бир-бирларига яқинлаштиради ва дўстлаштиради. Спорт билан шуғулланган одам жаҳлини ва ақлини ҳам тийиб иш қилиши керак. Шахсий тажрибамдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, профессионал спортчи кўчаларда безорилик билан шуғулланмайди.

-Ушбу спорт тури билан шуғулланувчи ёшларимизнинг ҳар хил жанжаллар ёки пичоқбозликлар қурбони бўлганликларини ҳам эшитганмиз. Сўнгги пайтларда нега айнан ММАчилар пичоқланяпти? Бунга нима дейсиз?

-Биласизми биринчи навбатда ана шундай пичоқбозликлар уюштирганларнинг ўзлари ёмон инсонлар деб ҳисоблайман. Бировнинг ўлимига сабаб бўлиш жуда ёмон ҳолат. Аралаш жанг спорти билан шуғулланувчиларнинг орасида шу каби ҳолатлар бўлиб ўтганлиги сабабли фақат шулар айбдор деб ўйлашади. Лекин ваҳоланки кўчада конфликт ҳолатлар ҳам талайгина.

-Суҳбатимизни Аллоҳ раҳмат қилсин Мурод Хонтўраевнинг ўлими билан давом эттирсак. Ўзбек аралаш жанглар санъатини Мурод Хонтўраевсиз тасаввур қилиш қийин. Сиз Хонтўраевни қандай хотирлайсиз?

- Мурод Хонтўраев яхши инсон ва яхши спортчи эди. Яхши спортчи бўлиш мумкин, лекин яхши инсон бўлиш қийин. Ҳаммага ҳам ушбу икки хислатни бирлаштириш насиб этавермайди. Бу инсондан фақат яхшилик кўрганмиз ва ММА спортини ривожида ўзининг салмоқли ҳиссасини ҳам қўшган. Агар шу инсонлар бўлмаганда Ўзбекистонга ММА спорти ҳали ҳам кириб келмаган бўлиши мумкин эди.

-Ўзбекистон ММА келажагидаги чемпионлари сифатида сиз кимларни айтиб ўта оласиз?

-Ҳозирги пайтда Рамазонбек Темировни кўрсата оламан. Бразилиядаги жангда у рақибини 39 сонияда нокаут қилиб ғалаба қозонди. Бундан ташқари Муҳиддин Мамажонов, Холмурод Нурматов, Жаҳонгир Нажмиддинов ва Темур Салимов каби ўсиб келаётган спортчиларни мисол қилишимиз мумкин.

-Шогирдингизнинг мағлубиятида ўзингизни қанчалик айбдор ёки жавобгарман деб ўйлайсиз?

-Бу табиий ҳолат. Ҳар битта мағлубият ортида ҳам машғулот кучли бўлса албатта катта ғалабалар ҳам бор. Шахсан ўзим спортчини айблашга камдан-кам уринаман. Чунки бу менинг ҳам хатом. Тайёргарлик ёки тактикада хато қилган бўлишимиз мумкин ва ўзимнинг ҳам устимда ишлашга ҳаракат қиламан.

 

Олимжон Ҳасанов суҳбатлашди.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонлик киноижодкорлар Истанбул Синема Музейига ташриф буюришди.

Ўзбекистонлик киноижодкорлар Истанбул Синема Музейига ташриф буюришди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда ҳам миллий кино меросини асраб-авайлаш ва кенг тарғиб этиш, “Ўзбекфильм” ҳудудида Кин…
16:06 / 07.11.2026
Ўзбекистонда маҳсулотларни бепул тарқатиш орқали одамларни оммавий тадбирларга жалб қилиш тақиқланиши мумкин

Ўзбекистонда маҳсулотларни бепул тарқатиш орқали одамларни оммавий тадбирларга жалб қилиш тақиқланиши мумкин

Ўзбекистонда реклама ва акциялар доирасида озиқ-овқат, буюм ҳамда бошқа маҳсулотларни бепул тарқатиш ёки жуда арзон нархда с…
14:33 / 05.11.2026
ЙПХ ходимини ҳақорат қилиб, видеони Инстаграмъга жойлаган фуқаро 8 суткага қамалди

ЙПХ ходимини ҳақорат қилиб, видеони Инстаграмъга жойлаган фуқаро 8 суткага қамалди

Андижон вилоятининг Бўстон туманида йўл-патрул хизмати инспекторини ҳақорат қилиб, ҳолат акс этган видеони Инстаграмъга жойл…
15:40 / 04.11.2026
Самарқандда ШҲТ Plus илк экспертлар мулоқоти бошланди

Самарқандда ШҲТ Plus илк экспертлар мулоқоти бошланди

Самарқанд шаҳрида Хавфсизлик масалалари бўйича ШҲТ Plus биринчи экспертлар мулоқоти ўз ишини бошлади.
12:36 / 06.11.2026
Собиқ боксчи парашютдан сакраш вақтида вафот этди.

Собиқ боксчи парашютдан сакраш вақтида вафот этди.

Бокс бўйича собиқ Австралия чемпиони Жош Фредериксен 36 ёшида парашютдан сакраш вақтида вафот этди. Бу ҳақда “World Boxing N…
17:34 / 07.11.2026
Фавқулодда вазиятларда ҳалок бўлганлар оиласига 220 млн сўмгача ёрдам берилади

Фавқулодда вазиятларда ҳалок бўлганлар оиласига 220 млн сўмгача ёрдам берилади

Ўзбекистонда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатида фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига етказилган зарар…
14:28 / 05.11.2026
Вилоят наркология муассасаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича янги дастур ишлаб чиқилади

Вилоят наркология муассасаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича янги дастур ишлаб чиқилади

Вилоят наркология муассасаси фаолияти ўрганилди. Ташрифдан кўзланган мақсад соҳадаги мавжуд ҳолатни жойида баҳолаш ва тизимд…
09:22 / 05.11.2026
Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши кутилмоқда

5 ноябрга ўтар кечаси Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси сифати яхшиланиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Экология ахборот хизма…
09:25 / 05.11.2026
Тошкентда ҳаво сифати “яшил” даражага кўтарилди

Тошкентда ҳаво сифати “яшил” даражага кўтарилди

Тошкент шаҳрида 6 ноябрга ўтар кечаси ёмонлашган атмосфера ҳавоси сифати тонгга келиб яхшиланди. Миллий ҳаво сифати индекси …
16:13 / 06.11.2026
Туркиядаги қуролли ҳужумда саккиз киши ҳалок бўлди

Туркиядаги қуролли ҳужумда саккиз киши ҳалок бўлди

ТуркиянингАфёнкараҳисар провинсиясида 5 ноябрь куни содир этилган қуролли ҳужумлар оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди. Ҳужумл…
14:45 / 06.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!