Самарқанд шаҳрида Хавфсизлик масалалари бўйича ШҲТ Plus биринчи экспертлар мулоқоти ўз ишини бошлади.
«Рақамли трансформация даврида хавфсизлик: янги технологиялар ривожланишини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш» мавзусидаги тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари, генерал-полковник Б. Қурбонов раислигида ўтказилмоқда.
Учрашув аввалида Президент Шавкат Мирзиёевнинг халқаро мулоқот иштирокчиларига мурожаатини Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В. Маҳмудов ўқиб эшиттирди.
Мазкур форматни йўлга қўйиш ташаббуси Ўзбекистон Президентига тегишли. Ушбу таклиф илк бор 2024 йилда ШҲТнинг Остона саммитида илгари сурилган. 2025 йилда эса ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилишида илк экспертлар мулоқотини Самарқандда ўтказиш таклиф қилинган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!