Вилоят наркология муассасаси фаолияти ўрганилди. Ташрифдан кўзланган мақсад соҳадаги мавжуд ҳолатни жойида баҳолаш ва тизимдаги ўзгаришларни энг муаммоли йўналишлардан бошлашдан иборат бўлди.
Таъкидланишича, беморларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатишда муносиб шароит ва малакали мутахассислар билан бир қаторда, инсоний муносабат ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ҳар бир бемор зарур ёрдамни олиш имкониятига эга бўлиши, муаммоси билан ёлғиз қолмаслиги кераклиги қайд этилди.
Шунингдек, касалликларнинг олдини олиш, даволаш ва реабилитация жараёнларини ягона тизим асосида ташкил этиш мақсад қилингани билдирилди. Бунда турли йўналишдаги мутахассислар ҳамкорликда фаолият юритадиган кўп тармоқли жамоани шакллантириш кўзда тутилган.
Соҳани тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида ишлаб чиқилади. Дастурда беморларнинг қадр-қиммати, даволаниши ва соғлом ҳаётга қайтишини қўллаб-қувватлаш устувор йўналиш сифатида белгиланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!