ТуркиянингАфёнкараҳисар провинсиясида 5 ноябрь куни содир этилган қуролли ҳужумлар оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди. Ҳужумларда гумон қилинаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, ҳужумлар бир нечта аҳоли пунктида содир бўлган. Аязини ва Қйир қишлоқларида уч нафардан одам отиб ўлдирилган. Юкаритандир қишлоғида эса ўқотар қуролдан яраланган икки аёл шифохонада вафот этган. Ҳалок бўлганлар орасида маҳаллий мактабнинг икки ўқитувчиси ҳам бор. Қурбонларнинг жасадлари учта алоҳида автомобилдан топилган.
Ҳужумдан сўнг гумонланувчи қўшни Эскишеҳир провинциясига қочган. У ерда қурол билан таҳдид қилиб, икки йигитнинг автомобилини олиб кетган. Кейинчалик автомобиль қишлоқ ҳудудида лойга ботган ҳолда топилган. Унинг ичидан милтиқ ва ўқ-дорилар аниқланган.
Полиция ва жандармерия ходимларининг қўшма операцияси давомида гумонланувчи қўлга олинган. Тиббий кўрикдан сўнг у ҳуқуқ-тартибот идораларига топширилган. Ҳодиса юзасидан терговга бош прокурор ўринбосари ва уч нафар прокурор жалб этилган.
Суд воқеани оммавий ахборот воситаларида ёритишга чеклов киритган. Расмийлар бу қарорни нотўғри маълумотлар тарқалишининг олдини олиш ва тергов хавфсизлигини таъминлаш зарурати билан изоҳлаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!