$
12708.86 UZS
21.16
140.54 UZS
0.51
13817.07 UZS
26.81
25° Кечаси 16°

Президент қуёш панеллари ўрнатишда мутасаддилар томонидан оқсоқликка йўл қўйилаётганини танқид қилди

17:26 / 11.05.2023

Президент тадбиркорлар, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектларда кичик қуёш панеллари ўрнатиш бўйича белгиланган вазифаларни бажаришда жойлардаги мутасаддилар томонидан оқсоқликка йўл қўйилаётганини танқид қилди.

Жумладан, электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида ижтимоий соҳа ва давлат идораларида қуёш панеллари ўрнатиш бўйича Самарқанд, Жиззах, Бухоро вилоятлари яхши натижа кўрсатаётган бўлса, Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳри, Тошкент, Навоий вилоятлари анча орқада.

Туманлар кесимида Сергели, Чилонзор, Учтепа, Нукус, Беруний, Бекобод, Паркент, Пискент, Қизилтепа, Гулистон, Сирдарё, Арнасой, Бағдод, Фурқат, Термиз, Олтинкўлда ишлар аҳволи қониқарли эмас.

Тадбиркорлар билан ишлаш аҳволи ҳам бирорта ҳудудда талаб даражасида эмас. Улар томонидан 790 мегаватт қувват яратиш режа қилинган бўлса-да, бугунги кунга қадар бор-йўғи 50 мегаваттли қувватлар ишга тушган.

Туманлар кесимида Сайхунобод, Когон, Жондор, Мирзаобод, Шароф Рашидов, Пахтакор, Янгиариқ туманлари, Янгиер, Урганч шаҳарлари ҳокимлари масаланинг ичига кирмаган. Ушбу туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан берилиши, икки ойда ўзгариш қилмаса, ишдан кетиши белгиланди.

Айрим ҳокимлар осон йўлни танлаб, қўйилган вазифани тайёр бюджет маблағлари ҳисобидан бажаришга ўрганиб қолгани кўрсатиб ўтилди.


Бу ҳам қизиқ

Пирамидаларни қуришда Нил дарёсидан фойдаланилганини билармидингиз?

Пирамидаларни қуришда Нил дарёсидан фойдаланилганини билармидингиз?

Миср фиръавнларининг пирамидаларини қуриш учун тош блоклар кейинчалик ғойиб бўлган Нил дарёси бўйлаб етказиб берилган.
23:27 / 20.05.2024
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди

Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.
16:16 / 21.05.2024
Марказий вокзалдаги айрим рейслар жанубий вокзалга кўчирилди

Марказий вокзалдаги айрим рейслар жанубий вокзалга кўчирилди

Бу ҳақда, "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ матбуот хизмати хабар қилган.
19:34 / 21.05.2024
Эроннинг Табриз шаҳрида авиаҳалокат қурбонлари билан видолашув маросими бўлиб ўтди

Эроннинг Табриз шаҳрида авиаҳалокат қурбонлари билан видолашув маросими бўлиб ўтди

Видолашув маросими турли шаҳарларда бир неча босқичда бўлиб ўтади.
17:24 / 21.05.2024
Тирноқлар синувчанлиги нимадан далолат беради?

Тирноқлар синувчанлиги нимадан далолат беради?

Организмда кальций етишмаслигини қандай аниқлаш мумкин.
11:55 / 20.05.2024
Ашхободда Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди

Ашхободда Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди

Махтумқули ёдгорлиги атрофида жаҳон адиблари ва атоқли шахсларининг ҳайкаллари ўрнатилган.
16:42 / 21.05.2024
“Blue Origin” сайёҳларни космосга жўнатишни давом эттирмоқда

“Blue Origin” сайёҳларни космосга жўнатишни давом эттирмоқда

Хабар қилинишича, Ню-Шепарднинг капсулали ракетаси Техаснинг Ғарбий қисмидаги майдончадан учирилган.
15:56 / 20.05.2024
Мирзиёев Эрон Олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоманеийга ҳамдардлик билдирди

Мирзиёев Эрон Олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоманеийга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон шимолида юз берган фожиа оқибатида Эрон Ислом Республикаси Президент…
12:06 / 20.05.2024
Вақтинча президент Муҳаммад Мухбар ҳақида нималар маълум

Вақтинча президент Муҳаммад Мухбар ҳақида нималар маълум

Мухбар, 1955 йил 1 сентябрда туғилган, худди Раисий сингари, олий раҳбар Али Хоманайига яқин инсон саналади. 2021 йилда Раис…
16:54 / 20.05.2024
Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча рейслар йўлга қўйилди

Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча рейслар йўлга қўйилди

Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” хабар берди.
12:38 / 21.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!