$
12098.12 UZS
13.17
158.64 UZS
-0.67
14353.21 UZS
170.31
31° Кечаси 18°

Президентимиз Тошкент шаҳри қўриқлаш хизмати фаолияти билан танишди

17:50 / 27.01.2026

Президент Шавкат Мирзиёев 27 январь куни Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги қўриқлаш хизмати фаолияти билан танишди.

Мамлакатимизда аҳолининг тинч ва осойишта ҳаёти ҳамда мол-мулки дахлсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, илғор хорижий тажриба асосида замонавий ёндашувлар жорий этилмоқда. Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаментига қўйилган асосий вазифалардан бири ҳам айнан шу саналади.

Давлатимиз раҳбарининг 2025 йилдаги тегишли фармон ва қарори ижроси доирасида Қўриқлаш департаменти Миллий гвардиядан ички ишлар органлари тизимига ўтказилди.

Ушбу фармон ва қарорда белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида аниқ режалар ишлаб чиқилиб, тегишли чоралар кўрилди.

Техник қўриқлашни ташкил этиш ва аҳолига техник қўриқлаш хизматларини кўрсатишнинг янги тизимлари жорий этилди.

Хусусан, кўп қаватли уйларнинг йўлакларига “ташвиш” тугмаларини ўрнатиш орқали қўриқлаш нарядларининг қамрови остидаги хонадонлар сони кескин оширилди, ҳимоя ордери берилган аёлларнинг хавфсизлигини таъминлаш амалиёти йўлга қўйилди.

Объект ва хонадонларни қўриқловга олиш ишларида ички ишлар органларининг тегишли хизматлари билан ҳамкорлик тизими йўлга қўйилди.

Натижада қўриқланаётган объектларнинг сони йил давомида 99 фоизга, қўриқдаги хонадонларнинг сони эса 118 фоизга ошди. Техник қўриқлаш марказларининг сони 19 фоизга, уларга хизмат кўрсатувчи тезкор ҳаракатланувчи гуруҳларнинг сони эса 15 фоизга ошди.

Давлатимиз раҳбари хизмат биноси ҳовлисида хизматда қўлланилаётган махсус техника воситалари, дронлар манёври, жамоат тартибини сақлашга жалб этиладиган транспорт воситаларини кўздан кечирди.

Сўнг қўриқлаш техника воситаларининг кўргазмали тақдимоти билан танишилди. Бу ерда “Хавфсиз шаҳар” концепциясини жорий этиш ва уни изчил ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича ахборот берилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2023 йилдаги тегишли қарори билан белгиланган аниқ механизмлар амалиётга жорий этилиши натижасида республика миқёсида “Хавфсиз шаҳар” концепцияси босқичма-босқич татбиқ этилмоқда. Кўргазма майдончасида юридик ва жисмоний шахсларнинг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ўрнатилган видеокузатув тизимлари ҳамда турли хил камераларнинг реал вақтда ишлаш жараёни намойиш этилди, уларнинг техник имкониятлари тушунтирилди ва амалий тавсиялар берилди.

Тақдимот доирасида айланма камералар, юз қиёфасидан шахсни аниқловчи камералар ҳамда давлат рақам белгисини аниқловчи камераларнинг имкониятлари кўрсатилди. Ушбу техник воситалар маҳаллалар, жамоат жойлари, объектлар, таълим муассасалари, шунингдек, шаҳар ва туманларнинг кириш-чиқиш нуқталарига ўрнатилмоқда.

Бугунги кунда барча ҳудудий ички ишлар бошқармаларида сунъий интеллект асосида ҳудудларни онлайн кузатиш, тезкор қидирув ишларини олиб бориш, куч ва воситаларни бошқариш ҳамда жиноятларни “иссиқ изидан” фош этишга хизмат қилувчи “Қалқон” ахборот тизими тўлиқ ишга туширилган.

Давлатимиз раҳбари ички ишлар ва қўриқлаш хизмати ишларни маҳалладан бошлаши, хонадонларнинг ҳолатини ўрганиб, уларнинг хавфсизлигини таъминлаши зарурлигини алоҳида таъкидлади. Тошкент мегаполис шаҳар эканини инобатга олган ҳолда, қонунбузарлик ва жиноят омилларини мунтазам таҳлил қилиш кераклигига эътибор қаратди.

“Хавфсиз шаҳар” концепцияси доирасида ягона платформа, 13 та маълумотларни қайта ишлаш маркази, ягона электрон харита, 42 минг 750 та интеллектуал камера ҳамда 17 та ёнғин хавфсизлиги мониторинги тизими фаолият юритмоқда. Ушбу тизимлар концепциянинг асосий таркибий қисмини ташкил этади.

Жорий йилда ҳам вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда интеллектуал транспорт тизимлари, автотураргоҳларни бошқариш, экологик ва сейсмологик мониторинг, шунингдек, фавқулодда вазиятларда огоҳлантириш тизимларини жорий этиш ва интеграциялаш ишлари давом эттирилаётгани маълум қилинди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва давлат органларининг “Хавфсиз шаҳар” ягона платформаси техник имкониятларидан уйғун фойдаланиши натижасида бир неча юз миллиард сўм бюджет маблағлари тежалаётгани қайд этилди. “Хавфсиз шаҳар” концепциясини жорий этиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада ҳам катта қизиқиш уйғотаётгани маълум қилинди.

Шу билан бирга, яратилган шарт-шароитлар натижасида Ички ишлар вазирлиги академиясида Рақамлаштириш департаменти учун замонавий талаблар асосида янги бино қурилиши бошлангани маълум қилинди. Йил якунига қадар тармоқ қамровини янада кенгайтириш, сунъий интеллект асосида камида тўртта янги тизимни платформага улаш ҳамда рақамлаштириш даражасини халқаро стандартлар даражасига олиб чиқиш режалаштирилган.

Президентимиз ҳозирги кунда жиноятчилик шакллари ва омиллари ўзгараётгани, аммо уларга мос тизим ва чоралар етарли эмаслигини қайд этди. Айниқса, киберхавфсизлик йўналишида жиноятлар кўпайиб бораётгани ва ушбу хавфларни бартараф этиш бўйича ишлар жадаллаштирилмаса, аҳоли учун жиддий қийинчиликлар юзага келиши мумкинлигини таъкидлади.

 Бу борада салоҳиятли кадрлар етишмаслиги асосий муаммо экани, банк ва ички ишлар органлари ходимларининг билим ва малакасини ошириш, уларни мунтазам ўқитишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини билдирди. Шунингдек, видеокузатув тизимларини жорий этишда уларни ўрнатадиган ва самарали бошқарадиган мутахассисларни тайёрлаш, даврий ўқувларни ташкил этиш муҳим эканини таъкидлади.

Шундан сўнг Тошкент шаҳрида ташкил этилган “Хавфсиз кўча”, “Хавфсиз йўлак” ҳамда гастрономик йўлакларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан ҳам танишилди.

Ташриф давомида Қўриқлаш хизмати ходимларини соҳа бўйича ўқитиш жараёни, профилактика инспекторлари билан ўтказилаётган амалий машғулотлар кўздан кечирилди.

Давлатимиз раҳбарига Ситуацион марказ фаолияти тақдимоти орқали хавфсизликни таъминлашда замонавий бошқарув ва мониторинг тизимларининг ўрни ҳақида маълумот берилди.

Ситуацион марказ Қўриқлаш хизматининг бўлинмалари ҳаракатларини назорат қилиш, мониторингини юритиш, тезкор ва фавқулодда вазиятларда Қўриқлаш хизмати куч воситаларини бошқариш, йўналтириш ва онлайн кузатиш мақсадида ташкил этилган.



														
														Президентимиз Тошкент шаҳри қўриқлаш хизмати фаолияти билан танишди

Президентимиз Тошкент шаҳри қўриқлаш хизмати фаолияти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 27 январь куни Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги қўриқлаш хизмати фаолияти билан …
17:50 / 27.01.2026

														
														Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси ТИВга чақиртирилди

Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси ТИВга чақиртирилди

2026 йил 26 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Россия Федерациясининг Ўзбек…
17:45 / 27.01.2026

														
														28 январь кунги об-ҳаво маълумоти

28 январь кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади, туман тушиши мумкин.
16:57 / 27.01.2026

														
														Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 2025 йилда 81,2 млрд долларни ташкил этди

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 2025 йилда 81,2 млрд долларни ташкил этди

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 81,2 млрд АҚШ …
16:44 / 27.01.2026

														
														Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимларига тунги хизмат учун компенсация белгиланади

Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимларига тунги хизмат учун компенсация белгиланади

Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги видеоселектор йиғилишда Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимларига тунги хизматлари уч…
15:01 / 27.01.2026

														
														“Жавобгарлик муқаррар, жазо қаттиқ бўлади!” – Шавкат Мирзиёев

“Жавобгарлик муқаррар, жазо қаттиқ бўлади!” – Шавкат Мирзиёев

“Билиб қўйинглар, давлатнинг ҳар бир сўми бўйича таъсирчан назорат ўрнатилади. Жавобгарлик муқаррар, жазо қаттиқ бўлади!”, –…
14:40 / 27.01.2026

														
														Ҳаж ва Умра зиёратлари учун ягона электрон портал ишга туширилди

Ҳаж ва Умра зиёратлари учун ягона электрон портал ишга туширилди

Янги тартиб жорий йил 1 февралдан бошлаб Ҳаж зиёратига бориш учун, 1 майдан эса Умра зиёрати учун ягона портал орқали рўйхат…
11:52 / 27.01.2026

														
														2025 йилда Ўзбекистонга 86 мингдан зиёд хорижликлар даволаниш учун келган

2025 йилда Ўзбекистонга 86 мингдан зиёд хорижликлар даволаниш учун келган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда 86 199 нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга к…
10:00 / 27.01.2026

														
														Андижонда ФВБ инспектори пора билан ушланди

Андижонда ФВБ инспектори пора билан ушланди

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб…
08:35 / 27.01.2026

														
														Хорижда қийин аҳволда қолганларни ватанга қайтариш учун қарийб 16 млрд сўм ажратилган

Хорижда қийин аҳволда қолганларни ватанга қайтариш учун қарийб 16 млрд сўм ажратилган

2025 йил давомида Миграция агентлиги томонидан хорижда мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган 3709 нафар юртдошимиз 22 та хо…
17:58 / 26.01.2026

Бу ҳам қизиқ

Ҳиндистонда ўлимга олиб келувчи хавфли вирус тарқалмоқда

Ҳиндистонда ўлимга олиб келувчи хавфли вирус тарқалмоқда

Вирусга қарши вакцина ва даволаш йўқ.
14:41 / 26.01.2026
“Жавобгарлик муқаррар, жазо қаттиқ бўлади!” – Шавкат Мирзиёев

“Жавобгарлик муқаррар, жазо қаттиқ бўлади!” – Шавкат Мирзиёев

“Билиб қўйинглар, давлатнинг ҳар бир сўми бўйича таъсирчан назорат ўрнатилади. Жавобгарлик муқаррар, жазо қаттиқ бўлади!”, –…
14:40 / 27.01.2026
28 январь кунги об-ҳаво маълумоти

28 январь кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади, туман тушиши мумкин.
16:57 / 27.01.2026
АҚШда кучли қор бўрони сабаб 11 мингта авиақатнов бекор қилинди, 1 млндан ортиқ уй электрсиз қолди

АҚШда кучли қор бўрони сабаб 11 мингта авиақатнов бекор қилинди, 1 млндан ортиқ уй электрсиз қолди

25 январь куни АҚШда кузатилган кучли қор бўрон оқибатида 8 та жанубий штатда бир миллиондан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолг…
10:19 / 26.01.2026
Эртага Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёғингарчилик кузатилади

Эртага Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёғингарчилик кузатилади

2026 йил 27 январь куни Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ўзгарувчан бўлади. “Ўзгидромет” маълумотларига кўра, мамлакатнинг бир қатор…
11:27 / 26.01.2026
Президент Шавкат Мирзиёев Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеясида иштирок этди

Президент Шавкат Мирзиёев Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеясида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 январь куни Тошкентда бўлиб ўтаётган Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош а…
14:51 / 26.01.2026
Россияда ўтказилган рейдларда қарийб 400 нафар мигрант қўлга олинди

Россияда ўтказилган рейдларда қарийб 400 нафар мигрант қўлга олинди

Рейд жараёнида жами 570 га яқин шахс текширувдан ўтказилди.
18:00 / 26.01.2026
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси ТИВга чақиртирилди

Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси ТИВга чақиртирилди

2026 йил 26 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Россия Федерациясининг Ўзбек…
17:45 / 27.01.2026
Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимларига тунги хизмат учун компенсация белгиланади

Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимларига тунги хизмат учун компенсация белгиланади

Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги видеоселектор йиғилишда Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимларига тунги хизматлари уч…
15:01 / 27.01.2026
Президентимиз Тошкент шаҳри қўриқлаш хизмати фаолияти билан танишди

Президентимиз Тошкент шаҳри қўриқлаш хизмати фаолияти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 27 январь куни Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги қўриқлаш хизмати фаолияти билан …
17:50 / 27.01.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!