“Реутерс” нашри хабар беришича, 25 январь куни АҚШда кузатилган кучли қор бўрон оқибатида 8 та жанубий штатда бир миллиондан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолган. Шунингдек, Федерал фавқулодда ҳолат эълонлари камида 12 штатда тасдиқланган.
FlightAware парвозларни кузатиш сайти маълумотларига кўра, АҚШ бўйлаб режалаштирилган қарийб 11 мингта авиақатнов бекор қилинган. Ундан бир кун аввал эса 4 мингдан ортиқ рейс бекор қилинган.
Бундан ташқари, Вашингтондаги Роналд Рейган номидаги миллий аэропорт кеча, 25 январь куни барча рейслар бекор қилинганини маълум қилган. Маълумотларга кўра, Ню-Ёрк, Филаделфия ва Шимолий Каролинадаги Шарлотт каби йирик шаҳарлардаги аэропортларда рейсларнинг 80 фоиздан ортиғи бекор қилинган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!