Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида “Перекресток” дўконлари ҳамда X5 Retail Гроупънинг тарқатиш марказида кенг кўламли профилактик рейдлар ташкил этилди. 24 январь куни ўтказилган текширувлар давомида шаҳардаги 139 та “Перекресток” дўкони ва Москва шоссесида жойлашган тарқатиш маркази кўздан кечирилди.
Рейд жараёнида жами 570 га яқин шахс текширувдан ўтказилди. Улардан 280 нафари қўшимча сўроқ қилиш учун полиция бўлимларига олиб кетилган. Миграция қонунчилигини бузганликда гумон қилинган шахсларга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилиши режалаштирилмоқда.
Шунингдек, X5 Retail Group тарқатиш марказида ҳам алоҳида текширувлар ўтказилди. Бу ерда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қарийб 90 та транспорт воситаси ва 380 га яқин кишини текширган. Натижада 95 нафар чет эл фуқароси полиция бўлимларига олиб кетилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!