2025 йил давомида Миграция агентлиги томонидан хорижда мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган 3709 нафар юртдошимиз 22 та хорижий давлатдан Ватанга қайтарилди.
Ушбу гуманитар тадбирлар учун Миграция жамғармасидан 15,9 млрд сўм ажратилди.
Жумладан:
30 июль — Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни муносабати билан 30-июль – 30 август кунлари илк бор “Ватанга қайтариш” хайрия акцияси ўтказилди.
🔹 Акция доирасида хорижда оғир аҳволга тушиб қолган 1300 нафар юртдошимиз Ватанга олиб келинди.
🚑 Тиббий ҳолатларга алоҳида эътибор қаратилди:
— 66 нафар фуқаро бахтсиз ҳодиса ёки оғир касалликдан сўнг қайтарилди;
Бундан:
— 45 нафар фуқаро махсус тиббий ташиш (ётқизилган ҳолда) орқали;
— 21 нафар фуқаро эса Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокорлари назорати остида олиб келинди.
📌 Барча транспорт, тиббий, ташкилий ва бошқа харажатлар тўлиқ Миграция жамғармаси ҳисобидан қопланди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!