$
12023.46 UZS
-42.76
₽
149.44 UZS
-0.3
€
13461.47 UZS
17.29
31° Кечаси 18°

Президент Шавкат Мирзиёев Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеясида иштирок этди

14:51 / 26.01.2026

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 январь куни Тошкентда бўлиб ўтаётган Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеясида иштирок этди.

Тадбирда етакчи халқаро ва минтақавий спорт ташкилотлари раҳбарлари ва вакиллари, жумладан, Миллий олимпия қўмиталари ассоциациясининг биринчи витсе-президенти, Қатар Олимпия қўмитаси президенти Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний, Бутунжаҳон антидопинг агентлиги президенти Витолд Банка, Халқаро гимнастика федерацияси президенти Моринари Ватанабе, Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти Муҳаммад Жалуд, “Wорлд Boxing” ташкилоти президенти Геннадий Головкин, Халқаро чим устида хоккей федерацияси президенти Муҳаммад Тайяб Икром, Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашид, Халқаро самбо федерацияси президенти Василий Шестаков, Миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси бош котиби Гунилла Линдберг ва Африка Олимпия қўмиталари ассоциацияси президенти Мустафо Берраф ҳам қатнашди.

Шунингдек, ассамблея ишида махсус меҳмонлар ва расмийлар, хусусан, Америка Қўшма Штатлари Президентининг махсус вакили Паоло Замполли, Россия Федерацияси спорт вазири Михаил Дегтярёв, Саудия Арабистони Подшоҳлиги спорт вазири Абдулазиз бин Туркий Ол Сауд, Қатар ёшлар ва спорт вазири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний ҳамда бошқалар иштирок этди.

Ўзбекистон раҳбари ўз нутқида тобора кучайиб бораётган глобал зиддиятларга қарамай, спорт давлатлар ва халқлар ўртасидаги мулоқот, ўзаро англашув ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг универсал воситаси сифатида ўрин тутишини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон Президенти Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Сонийни Осиё Олимпия кенгаши президенти этиб сайлангани билан қутлаб, унинг юксак даражадаги касбий маҳорати, салмоқли халқаро тажрибаси ва нафақат Осиё қитъаси, балки бутун дунёда спорт ривожига қўшган улкан ҳиссасини таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистоннинг Осиё Олимпия кенгаши билан кўп қиррали ҳамкорлигини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Кенгаш Ижроия қўмитасининг 77-сессияси муваффақиятли ўтказилгани, республика вакили Марказий Осиё минтақаси бўйича витсе-президент этиб сайлангани ва 2029-йилги Ёшлар Осиё ўйинларига мезбонлик қилиш учун Ўзбекистон танлангани қайд этилди.

Давлат раҳбари Янги Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида ҳам сўз юритди.

Уч босқичли “Президент Олимпиадаси” комплекс спорт мусобақалари тизими йўлга қўйилди, замонавий спорт инфратузилмаси, хусусан, Олимпия шаҳарчаси барпо этилди, юқори малакали спортчиларни саралаш ва тайёрлаш тизими кенгайтирилмоқда.

Халқаро майдондаги юксак натижалар, жумладан, 2024 йилда Парижда бўлиб ўтган Олимпия ва Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спортчиларининг муваффақиятли иштирок этгани ҳамда юртимизда оммавий спорт ривожланиб, бугунги кунда 15 миллиондан ортиқ аҳоли мунтазам равишда жисмоний тарбия билан шуғулланаётгани қайд этилди.

Халқаро ва Осиё спорт ташкилотлари Ўзбекистон миллий спорт федерациялари билан 20 дан ортиқ битимлар имзолагани таъкидланди.

Хусусан, Халқаро оғир атлетика федерацияси Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Акбар Жўраев номидаги оғир атлетика спорт клубини замонавий илмий ёндашув асосида ривожлантиришга кўмаклашади, Бирлашган кураш дунёси ташкилоти Минтақавий спорт курашлари академиясини ташкил этади. Осиё волейбол конфедерацияси ҳар бир вилоятда 1 тадан волейбол бўйича спорт клубини бунёд этса, Чим устида хоккей халқаро федерациясининг техник кўмагида 2 та стадион қурилади.

Ўзбекистоннинг ҳалол спорт тамойилига амал қилиш ва допингга қарши курашнинг қатъий тарафдори бўлиб қолиши қайд этилди.

Бу борада Тошкентда Марказий Осиё минтақавий антидопинг ташкилотларининг йиғилиши ва халқаро форум ўтказилаётгани муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистон барча давлатлар билан спорт соҳасида кўп қиррали ва узоқ муддатли ҳамкорлик учун очиқлигини тасдиқлаб, спорт дипломатиясини ривожлантириш ҳамда қўшма ташаббусларни илгари суришга тайёрлигини таъкидлади.

Тадбир якунида Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний олимпия ҳаракатини ривожлантириш, муҳим спорт ташаббусларини илгари суришга қўшаётган алоҳида ҳиссаси учун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг “Шон-шараф” ордени билан тақдирланди.

 



														
														“Заковат-Гамбит” шахмат турнири ғолиблари тақдирланди

“Заковат-Гамбит” шахмат турнири ғолиблари тақдирланди

Мамлакатнинг интеллектуал салоҳияти нафақат истеъдод эгаларининг ютуқлари, балки ҳар бир инсоннинг қобилиятини юзага чиқариш…
14:29 / 31.10.2026

														
														Зироат Мирзиёева ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг илк йиғилишида иштирок этди

Зироат Мирзиёева ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг илк йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Анқарада Туркий давлатлар ташкилоти Оила ва хотин-қизлар кенгашининг биринчи йиғи…
09:32 / 31.10.2026

														
														Google Ўзбекистондаги ислоҳотларни Google Pay мисолида юқори баҳолади

Google Ўзбекистондаги ислоҳотларни Google Pay мисолида юқори баҳолади

Google’нинг ривожланаётган бозорлар бўйича давлат сиёсати вице-президенти Дорон Авни Ўзбекистонда шахсий маълумотларни ҳимоя…
09:27 / 31.10.2026

														
														Сурхондарёда ишга олиш учун 4,5 млн сўм пора олган директор 2 йилга қамалди

Сурхондарёда ишга олиш учун 4,5 млн сўм пора олган директор 2 йилга қамалди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида математика ўқитувчисини ишга қабул қилиш ва унга дарс соатлари ажратиш эвазига 4,5 млн…
23:17 / 30.10.2026

														
														Наманган шаҳрида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали бўлими бошлиғи ва устаси ушланди

Наманган шаҳрида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали бўлими бошлиғи ва устаси ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳудудий эле…
22:50 / 30.10.2026

														
														31 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

31 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
17:44 / 30.10.2026

														
														Тошкент шаҳрида яширин пиво ишлаб чиқариш цехи фош этилди

Тошкент шаҳрида яширин пиво ишлаб чиқариш цехи фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкор…
12:11 / 30.10.2026

														
														Камилла Раҳимова Токиодаги турнир ярим финалига йўл олди

Камилла Раҳимова Токиодаги турнир ярим финалига йўл олди

Бугун, 29 октябрь куни дунё рейтингида 66-ўринни эгаллаб турган ўзбекистонлик теннисчи Камилла Раҳимова Япониянинг Токио шаҳ…
12:01 / 30.10.2026

														
														Самарқандда ўқитувчи 8-синф ўқувчисини синфдошлари олдида калтаклагани айтилди

Самарқандда ўқитувчи 8-синф ўқувчисини синфдошлари олдида калтаклагани айтилди

Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги 18-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчи 8-синф ўқувчи қизини синфдошлари олдида калтаклаг…
10:58 / 30.10.2026

														
														В “Заковат-Гамбит” турнири ғолиблари 620 миллион сўмлик соврин жамғармаси учун курашмоқда

В “Заковат-Гамбит” турнири ғолиблари 620 миллион сўмлик соврин жамғармаси учун курашмоқда

Пойтахтимизда рекорд даражадаги 5831 нафар шахматчини ўзида жамлаган V «Заковат-Гамбит» турнирининг ҳал қилувчи финал ўйинла…
09:57 / 30.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, ўрнига аймоқлар ташкил этилади.

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, ўрнига аймоқлар ташкил этилади.

Қирғизистонда маъмурий-ҳудудий тузилмани ўзгартиришнинг иккинчи босқичи бошланмоқда. Режага кўра, мамлакатдаги 7 та вилоят в…
08:28 / 28.10.2026
Наманган шаҳрида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали бўлими бошлиғи ва устаси ушланди

Наманган шаҳрида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали бўлими бошлиғи ва устаси ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳудудий эле…
22:50 / 30.10.2026
Тошкентда ис газидан заҳарланиш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Тошкентда ис газидан заҳарланиш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 25-октабр куни ис газидан заҳарланиш оқибатида олти киши вафот этди, яна икки киши …
16:40 / 28.10.2026
Зироат Мирзиёева ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг илк йиғилишида иштирок этди

Зироат Мирзиёева ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг илк йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Анқарада Туркий давлатлар ташкилоти Оила ва хотин-қизлар кенгашининг биринчи йиғи…
09:32 / 31.10.2026
Саида Мирзиёеванинг ташаббуси амалда: Ўзбекистондаги рақамли тўловларда катта ўзгариш — Apple Pay ва Google Pay расман ишга тушди

Саида Мирзиёеванинг ташаббуси амалда: Ўзбекистондаги рақамли тўловларда катта ўзгариш — Apple Pay ва Google Pay расман ишга тушди

Бу ҳақда, Президент Администрацияси раҳабри ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди. Хўш, бу тизимлар фойдаланувч…
14:54 / 27.10.2026
Эколог олимлар ҳаво ифлосланишининг сабаблари бўйича батафсил тушунтириш берди

Эколог олимлар ҳаво ифлосланишининг сабаблари бўйича батафсил тушунтириш берди

Сўнгги кунларда ҳаво сифатининг кескин ёмонлашуви яна жамоатчилик эътибори марказида бўлиб турибди.
09:18 / 29.10.2026
Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режимни таклиф қилди

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режимни таклиф қилди

Таиланд расмийлари Ўзбекистон, Колумбия ва Мексика фуқаролари учун 15 кунлик визасиз кириш тартибини жорий этишни таклиф қил…
11:03 / 28.10.2026
“Заковат-Гамбит” шахмат турнири ғолиблари тақдирланди

“Заковат-Гамбит” шахмат турнири ғолиблари тақдирланди

Мамлакатнинг интеллектуал салоҳияти нафақат истеъдод эгаларининг ютуқлари, балки ҳар бир инсоннинг қобилиятини юзага чиқариш…
14:29 / 31.10.2026
Google Ўзбекистондаги ислоҳотларни Google Pay мисолида юқори баҳолади

Google Ўзбекистондаги ислоҳотларни Google Pay мисолида юқори баҳолади

Google’нинг ривожланаётган бозорлар бўйича давлат сиёсати вице-президенти Дорон Авни Ўзбекистонда шахсий маълумотларни ҳимоя…
09:27 / 31.10.2026
30 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

30 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилмайди.
17:45 / 29.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!