$
12900.00 UZS
-20.16
157.32 UZS
-1.29
14595.06 UZS
-86.12
32° Кечаси 18°

Қизиқарли рекордлар: бирданига дунёга келган 11 нафар эгизак, тарихдаги энг серфарзанд ота, 226 грамм вазн билан туғилиб, яшаб қолган қизалоқ

18:01 / 26.01.2022

Инсоният тарихидаги энг серфарзанд ота ким эканлигини биласизми? 226 грамм вазн билан дунёга келиб, яшаш учун курашган чақалоқ ҳақида эшитганмисиз?

Энг катта вазн билан дунёга келган бола

Гиннес рекордлари китоби берган расмий маълумотларга кўра, энг катта вазн билан дунёга келган чақалоқнинг оғирлиги туғруқнинг илк дақиқаларида 10,2 килограммни ташкил қилган. Болакай 1955 йилда Италиянинг Аверсе шаҳрида дунёга келган. 1879 йилда вазни 11 килограммга тенг келадиган чақалоқ дунёга келгани ҳам қайд этилган, аммо бола туғилибоқ ҳаётдан кўз юмган.

Энг кичик вазн билан дунёга келган чақалоқ

Германияда туғилган Эмилия Грабарчик 226 грамм вазн билан 2016 йилда, ҳомиладорликнинг 26-ҳафтасида дунёга келган. Туғилган вақтида унинг оёқлари ўлчами катта одамнинг қўл тирноқлари ўлчами билан тенг бўлган.

Энг серфарзанд она

Расмий маълумотларга кўра, тарихдаги энг серфарзанд она Валентина Василева исмли рус деҳқонининг аёли бўлган. У 1725 йилдан 1765 йилга қадар 69 та фарзандни дунёга келтирган. Аёл 27 марта она бўлган, 16 марта иккитали эгизак, 7 марта учтали эгизак ва 4 марта тўрттали эгизак кўрган. Аёл дунёга келтирган болаларнинг фақат иккитасигина чақалоқлик пайтларида вафот этган, қолганлари яшаб кетишган.

Бирданига дунёга келган эгизаклар сони бўйича рекорд

Маълумотларга кўра, тарихда икки марта 11 тали эгизак дунёга келган. Бундай ҳолат 1971 йилда АҚШ ва 1977 йилда Бангладешда қайд этилган. Ҳар икки ҳолатда ҳам чақалоқлар туғилибоқ нобуд бўлишган. Бугунги кунга қадар эгизакларнинг барчаси яшаб қолган жаҳон рекорди 2008 йилда АҚШда ўрнатилган. Нади Сулейман исмли аёл ЭКО усули ёрдамида 8 нафар эгизакнинг онасига айланган, эгизакларнинг барчаси яшаб қолишган.

Тарихдаги энг серфарзанд ота

1672-1727 йилларда ҳаёт кечирган Марокаш султони Мулай Исмоил бин Шариф инсоният тарихидаги энг серфарзанд ота деб тан олинган. Гиннесс рекордлари китобида келтирилган маълумотларга кўра, султоннинг 888 нафар фарзанди бўлган, тарихий манбаларда эса султон 1171 марта ота бўлгани қайд этилган. Султоннинг 4 та рафиқаси, 500 дан ортиқ жория ҳаёт кечирган улкан ҳарами бўлган.

 


Қизиқарли


														
														2024 йилда дунё миллионерлари сони 2,34 миллион кишидан ошди

2024 йилда дунё миллионерлари сони 2,34 миллион кишидан ошди

Бу ҳақда Knight Frank компаниясининг йиллик Wealth Report ҳисоботида келтирилди.
12:45 / 08.03.2025

														
														ЎША ТУН…

ЎША ТУН…

Воқеий ҳикояЎша куни қўшни болалар билан қора кечгача ўйнадик.
16:27 / 03.02.2025

														
														Медуза ниқоби: Ситсилияда 2000 йилдан ошиқ ноодатий артефакт топилди

Медуза ниқоби: Ситсилияда 2000 йилдан ошиқ ноодатий артефакт топилди

Италиялик археологлар Ситсилия жанубидаги Агригенто провинциясидаги замонавий Ликата яқинида жойлашган қадимий Финзиаде шаҳр…
11:14 / 27.01.2025

														
														Илм-фан “оталари”

Илм-фан “оталари”

Илм-фан оталари тарих китобларидаги шунчаки номлар эмас. Улар ғоялари билан инсоният цивилизациясига ҳисса қўшган одамлардир…
12:11 / 15.01.2025

														
														Гендер тестлари можароси билан танилган Iman Ҳалиф Гооглеъда энг кўп қидирилган спортчи бўлди

Гендер тестлари можароси билан танилган Iman Ҳалиф Гооглеъда энг кўп қидирилган спортчи бўлди

Google қидирув тизими орқали 2024 йилда энг кўп изланган мавзуларни сарҳисоб қилди ва қидирувларни йўналишлар бўйича ажратиб…
11:22 / 12.12.2024

														
														Японияда одамларни ювадиган кир машина яратилди

Японияда одамларни ювадиган кир машина яратилди

2025 йил апрель ойида Осака шаҳрида бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон кўргазмасида инсонлар фойдаланиши учун мўлжалланган кир ювиш м…
14:41 / 23.11.2024

														
														2024 йилнинг энг яхши пишлоғи аниқланди

2024 йилнинг энг яхши пишлоғи аниқланди

“Йилнинг энг яхши пишлоғи” номли анъанавий халқаро танлов Португалиянинг Визеу шаҳрида ўтказилди.
10:26 / 20.11.2024

														
														“Титаник”даги капитаннинг соати аукционда сотилди

“Титаник”даги капитаннинг соати аукционда сотилди

Henry Aldridge and Son аукцион уйининг хабар беришича, “Титаник”нинг 700 дан ортиқ йўловчисини қутқарган “Карпатия” кемаси к…
10:22 / 18.11.2024

														
														Дунёдаги энг қиммат зумрад кимошди савдосида сотилди

Дунёдаги энг қиммат зумрад кимошди савдосида сотилди

CBS News нашрининг хабар беришича, шаҳзода Садриддин Оғахон III нинг Cartier брошидан зумрадлари кимошди савдосида сотилди.
09:34 / 16.11.2024

Бу ҳам қизиқ

Украинада 11 кишини ўлдирган ўзбекистонлик қотил умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Украинада 11 кишини ўлдирган ўзбекистонлик қотил умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Украинада бир қатор шафқатсиз қотилликларда айбланган Ўзбекистон фуқароси умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
20:57 / 02.05.2025
Яшнобод туманида BYD пиёдани уриб юборди

Яшнобод туманида BYD пиёдани уриб юборди

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
18:33 / 02.05.2025
Ўзбекистоннинг 8 та ҳудудида сел хавфи эълон қилинди

Ўзбекистоннинг 8 та ҳудудида сел хавфи эълон қилинди

Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 1-2 май кунлари кутилаётган ёмғирлар ё…
20:59 / 30.04.2025
Фарғонада 597 млн сўмлик табиий газ ўғирлаган “заправка” аниқланди

Фарғонада 597 млн сўмлик табиий газ ўғирлаган “заправка” аниқланди

Фарғона вилояти Учкўприк туманида 597,2 млн сўмлик табиий газни ўғирлаган автомобилларга газ тўлдириш шохобчаси аниқланди. Б…
21:44 / 02.05.2025
Истанбулдаги зилзилада 4 мингдан зиёд бино зарар кўргани маълум бўлди

Истанбулдаги зилзилада 4 мингдан зиёд бино зарар кўргани маълум бўлди

Вазир, шунингдек, зарарни баҳолаш ишлари ҳали ўз якунига етмаганини қўшимча қилди.
19:56 / 02.05.2025
Ал-Хоразмий университети ташкил этилади

Ал-Хоразмий университети ташкил этилади

“Ал-Хоразмий университетини ташкил этиш ҳамда ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштири…
09:45 / 01.05.2025
2024 йилда Марказий Осиё давлатлари мудофаа учун қанча маблағ сарфлагани маълум бўлди

2024 йилда Марказий Осиё давлатлари мудофаа учун қанча маблағ сарфлагани маълум бўлди

2024 йили Марказий Осиё давлатлари мудофаа учун 1,9 миллиард доллар сарфлади. Бу ҳақда Стокголм халқаро тинчлик тадқиқотлари…
21:14 / 01.05.2025
Президент янги поездда жамоатчилик билан бирга Урганчдан Хивага борди

Президент янги поездда жамоатчилик билан бирга Урганчдан Хивага борди

Шавкат Мирзиёев Хоразмга қилган сафари давомида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган вагонлар ва Урганч-Хива электрлаштирилган т…
21:04 / 01.05.2025
Шавкат Мирзиёев нодавлат таълим хизматлари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тақдимоти билан танишди

Шавкат Мирзиёев нодавлат таълим хизматлари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тақдимоти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни нодавлат таълим хизматлари тизимини такомиллаштириш, олий ва касбий таълимда сифатн…
20:02 / 30.04.2025
Жорий йилда Хоразмда жами 200 миллион долларлик 91 та лойиҳа ишга туширилади

Жорий йилда Хоразмда жами 200 миллион долларлик 91 та лойиҳа ишга туширилади

Қорақалпоғистондан Хоразмга келадиган йўл сифати ёмонлиги боис йилига қўшимча 300-400 минг турист жалб қилиш имконияти йўқот…
13:56 / 02.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!