Қўқон ва Бекобод шаҳарларида алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси аниқланиб, йирик миқдордаги маҳсулотлар мусодара қилинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълумотига кўра, Қўқонда ўтказилган тезкор тадбирда тадбиркор савдо дўконида умумий қиймати 288,2 млн сўмлик 14 мингдан ортиқ қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ва чет элда ишлаб чиқарилган электрон сигареталарни ноқонуний равишда сотувга қўйгани аниқланган.
Бекобод шаҳрида эса МЧЖ раҳбари томонидан савдо дўконида 619 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ҳамда ҳужжатларсиз 1 200 дан ортиқ қути тамаки маҳсулотлари сотувга чиқарилгани фош этилган.
Ҳар икки ҳолатда ҳам маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Мазкур фактлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!