Темур тузуклари асари илк бор беларус тилига таржима қилиниб, “Улаžенне Cjā” номи остида чоп этилди. Лойиҳа Ўзбекистон Миллий университети ва Беларус давлат педагогика университети ҳамкорлигидаги қўшма инновацион таълим дастури доирасида амалга оширилган.
Тарихий, ҳужжатли ва автобиографик жиҳатларни ўзида мужассам этган ушбу асар илк бор беларус тилига ўгирилмоқда. Нашр “Амир Темур ойлиги” доирасида чоп этилиб, Беларус китобхонлари учун Темурийлар даври давлат бошқаруви ва тарихини ўрганишда муҳим манба бўлиши кутилмоқда.
Икки йил давом этган илмий изланишлар натижасида асар таржима қилиниб, нашр этилган. Мутахассислар фикрича, бу нашр икки халқ ўртасидаги маданий-маънавий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Президент ташаббуси билан Темур тузукларини турли хорижий тилларда чоп этиш ҳамда 2030 йилгача ноёб қўлёзмаларни рақамлаштириш бўйича “йўл харитаси” амалга оширилаётгани қайд этилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!