Екатеринбургда турар жой мажмуасига дрон ҳужуми оқибатида 6 киши жабрланган, 50 нафар аҳоли эвакуация қилинган.
Денис Паслернинг маълум қилишича, тез ёрдамга мурожаат қилганларнинг аксарияти енгил даражадаги тутун газидан заҳарланиш ҳолати билан қайд этилган. Бир аёл шифохонага ётқизилган, қолган беш киши эса стационар даволанишдан бош тортган.
Зарарланган уй аҳолиси вақтинча жойлаштириш пунктларига кўчирилган. Ҳодиса жойида Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ва психологлар ишламоқда.
Ҳодисанинг аниқ оқибатлари ва тафсилотлари бўйича текширув давом этмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!