Қўшма Штатлар Ғазо секторидаги эҳтимолий ҳарбий жиноятлар юзасидан ўз текширувларини олиб бормоқда. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти вакили Метю Миллер “Анадолу” мухбирининг саволига жавоб берди.
“Айтишим керакки, Исроил терговларидан ташқари, Қўшма Штатлар ушбу можарода юзага келиши мумкин бўлган ҳарбий жиноятлар бўйича ҳам ўз текширувларини олиб бормоқда”, деди Миллер.
АҚШ Давлат департаменти вакили ушбу терговлар ҳали ҳам давом этаётганини таъкидлади. Бироқ, у “уларнинг сони ва улар қандай амалга оширилаётгани” ҳақида изоҳ беришдан бош тортган.
Бундан ташқари, Миллер Исроил ва Ливан ўртасида яқинда кучайган чегара тўқнашувларини ҳамон дипломатик йўллар билан ҳал қилиш мумкинлигига ишонч билдирган.
АҚШ Давлат департаменти матбуот анжуманларида журналистлар томонидан 2023 йил 7 октябрдан буён Исроил томонидан Ғазо секторида содир этилган оммавий қурбонлар ва ноқонуний ҳибсга олишлар билан боғлиқ эҳтимолий уруш жиноятлари ҳақидаги риторикадан нарига ўтмагани учун бир неча бор танқид қилинган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!