$
12035.22 UZS
21.82
167.95 UZS
4.08
13915.12 UZS
84.09
31° Кечаси 18°

Қўйлиқ бозорида маст ҳолдаги фуқаро ППХ ходимининг бел қисмига "отвёртка" тиқиб олди

17:02 / 10.08.2023

Тошкент шаҳар ИИББ патрул-пост хизмати ходими Х.И. 5 август куни Қўйлиқ бозорида спиртли ичимлик истеъмол қилиб маст ҳолатда скутерда бозор бўйлаб ҳаракатланаётган фуқарони тўхтатган.

Фуқаро эса патрул-пост хизмати ходимининг қонуний талабига агрессив муносабатда бўлиб, ёнида бўлган "отвёртка" билан ҳуқуқ-тартибот ходимининг бел соҳасига уриб воқеа жойидан яширинган.

Қўйлиқ бозори ҳудудида жамоат тартибини таъминлашга масъул бўлган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси воқеадан хабар топиб, дарҳол ушбу шахсни қўлга олиш чораларини кўрган.

Бир неча дақиқадан сўнг, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси гумонланувчи фуқарога етиб олиб, уни қўл жанги услуби билан қуролсизлантирган ҳолда қўлга олган ва Бектемир туманининг 4-сонли ички ишлар бўлимига олиб бориб топширган.

Олиб борилган дастлабки суриштирув давомида ушбу шахс Самарқанд вилоятида туғилган 47 ёшли фуқаро А.Р. эканлиги, илгари оғир ва ўта оғир жиноят содир этганлиги учун бир неча бор жиноий жавобгарликка тортилгани ва 2016 йилда озодликка чиққанлиги маълум бўлган.

Ушбу ҳолат бўйича ички ишлар органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми ("Безорилик") бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Фуқаро А.Р. гумонланувчи сифатида процессуал тарзда ҳибсга олинган.

Жабрланган ходим ҳозирда шифохонада, шифокорлар унинг аҳволини қониқарли деб баҳоламоқда.


Бу ҳам қизиқ

10-июнь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади ва ёғингарчилик кутилмайди.

10-июнь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади ва ёғингарчилик кутилмайди.

10-июнь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади ва ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Фарғона водийси…
00:19 / 10.06.2026
Ўзбекистоннинг “ажралиб қолган бўлаги”: Қирғизистон ичидаги Шоҳимардон аслида қандай жой?

Ўзбекистоннинг “ажралиб қолган бўлаги”: Қирғизистон ичидаги Шоҳимардон аслида қандай жой?

Шоҳимардон Ўзбекистоннинг энг қизиқ географик ҳудудларидан бири ҳисобланади. У Фарғона вилояти таркибига киради, бироқ геогр…
19:00 / 09.06.2026
Эрон икки ярим ойлик танаффусдан сўнг Исроилга ҳужум қилди

Эрон икки ярим ойлик танаффусдан сўнг Исроилга ҳужум қилди

Исроилга камида саккизта баллистик ракета учирилди.
09:21 / 08.06.2026
4 минг долларга иш ваъда қилган шахс ушланди

4 минг долларга иш ваъда қилган шахс ушланди

Сурхондарёда 4 минг доллар эвазига департаментга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди.
17:09 / 07.06.2026
“Портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди” – ФВВ

“Портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди” – ФВВ

Дастлабки маълумотга кўра, 4 та автомобиль ҳамда 2 та ер остидаги ёқилғи сақлаш резервуари ёниб зарарланган. Президент топши…
17:40 / 08.06.2026
Ҳаво ҳужумидан мудофаа ва ҳарбий авиация тизимини трансформация қилиш чоралари кўриб чиқилди

Ҳаво ҳужумидан мудофаа ва ҳарбий авиация тизимини трансформация қилиш чоралари кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев мудофаа соҳасидаги айрим масалалар юзасидан тақдимот билан танишди.
09:44 / 09.06.2026
10 килограммдан ортиқ кумушни ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

10 килограммдан ортиқ кумушни ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида 10 килограммдан ортиқ кумушни ноқонуний сотишга урин…
10:21 / 10.06.2026
Сифати кафолатланмаган ва яроқлилик муддати ўтган дори воситалари ҳамда тиббий буюмларнинг муомалага киритилишининг олди олинди

Сифати кафолатланмаган ва яроқлилик муддати ўтган дори воситалари ҳамда тиббий буюмларнинг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорл…
18:42 / 09.06.2026
6 мингдан ортиқ кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

6 мингдан ортиқ кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Ички ишлар ва Божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув та…
07:14 / 06.06.2026
9 июнь кунги об-ҳаво маълумоти

9 июнь кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўли…
17:25 / 08.06.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!