Қозоғистонда мамлакат тарихидаги илк бир палатали Қурултой сайловларига старт берилди.
Овоз беришда 12,6 миллиондан ортиқ фуқаро иштирок этиши кутилмоқда. Мамлакат бўйлаб 10 мингдан ортиқ сайлов участкаси фаолият юритмоқда. Хорижда ҳам Қозоғистон фуқаролари учун сайлов участкалари ташкил этилган.
Сайловлар мамлакатдаги кенг кўламли сиёсий ислоҳотлардан кейин ўтказилмоқда. Аввал Сенат ва Мажлисдан иборат бўлган икки палатали парламент фаолияти 30 июнь куни якунланган.
Янги сиёсий тизимга кўра, икки палатали парламент ўрнига бир палатали Қурултой ташкил этилди. Шунингдек, мамлакатда вице-президент лавозими қайта жорий этилди ва Халқ кенгашини ташкил этиш режалаштирилган.
Қозоғистоннинг янги Конституцияси эса 1 июлдан кучга кирган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!