Қрим яримороли Жанкой шаҳрида дронлар ҳужуми оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қрим раҳбари Сергей Аксёнов маълум қилди.
У қурбонлар яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатиладиганини таъкидлади.
Шунингдек, Севастопол шаҳрида ҳам ҳаво ҳужумига қарши чоралар кўрилган. Шаҳар губернатори Михаил Развозжаевнинг айтишича, Верхнесадовое қишлоғи ва шаҳарнинг шимолий қисмида 4 та дрон уриб туширилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Севастополда фуқаролик объектларига зарар етмаган. Кейинчалик шаҳарда ҳаво хавфи режими бекор қилинган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!