$
12055.90 UZS
44.25
₽
144.16 UZS
0.99
€
13572.53 UZS
109.87
31° Кечаси 18°

“Рақамли амнезия”: смартфонлар хотирамизни қандай бузади?

14:13 / 06.08.2022

“Мен ҳамма нарсани тез унутаман” – бугунги кунда энг кенг тарқалган шикоят турларидан бири. Лекин бу смартфонлар қаттиқ боғланиб қолганимиз учунми? Чексиз билдиришномалар янги хотираларнинг шаклланишига халақит берадими? Олимларнинг фикри бу борада иккига бўлинган.

Қўл остимиздаги қурилмаларда хотира қанча кўп бўлса, у бизнинг бошимизда камроқ бўлади, деган шубҳа бор. Балки биз ҳақиқатан ҳам режалаштирилган учрашувлардан тортиб кўчаларнинг жойлашувигача бўлган нарсаларни эслаб қолиш қобилиятини йўқотгандирмиз, чунки биз доимо телефондан кўрсатмалар кутамиз? “The Guardian” нашри муаллифлари олимлар билан “рақамли амнезия” масалани муҳокама қилди. Бу ҳодиса илк бор “KasperskyLab” тадқиқотида айтилган, гаджетлардан фаол фойдаланиш туфайли хотира ва когнитив қобилиятлар ёмонлашади.

Олимлар бу борада иккига бўлинган. Сассекс университети психология мактабининг когнитив неврология профессори Крис Бёрд эпизодик хотира гуруҳини бошқаради ҳамда смартфонлар инсоннинг ёдлаш ва эслаб қолиш қобилиятига салбий таъсир кўрсатишига ишонмайди.

Крис Бёрд:

“Биз ҳар доим керакли маълумотларни ташқи манбаларга юкладик, масалан, қайдлар олдик. Бу бизга янада мураккаб ҳаёт кечиришга имкон берди. Энди биз маълумотни янада кўпроқ ёзамиз, лекин у диққатни бошқа нарсага қаратиш ва бошқа хотираларга шўнғиш учун вақтни бўшатади. Мен тўхташ чиптасини суратга оламан, шунинг учун унинг муддати қачон тугашини биламан, чунки уни ўзим эслаб қолишим шарт эмас. Бизнинг миямиз бир марталик аниқ нарсаларни эслаб қолиш учун мўлжалланмаган. Бунинг учун бизда қурилмалар бор”.

Монреалдаги МакГилл университетида хотира неврологиясини ўрганувчи профессор Оливер Хардт эса анча эҳтиёткор. Унинг фикрича, биз хотирамизга маълумот юклашни тўхтатишимиз биланоқ, у заифлашади ва бу бизни қурилмалардан янада фаолроқ фойдаланишга мажбур қилади.

“Биз ҳамма нарсада смартфонлардан фойдаланамиз. Агар рецепт учун веб-сайтга кирсангиз, тугмани босасиз ва у телефонингизга ингредиентлар рўйхатини юборади. Бу жуда қулай, лекин қулайлик қимматга тушади. Инсон учун ёрдамчиларга таянмасдан, онгида баъзи нарсаларни қилиш фойдалидир”, – дейди у.

Нейрофизиолог Елена Белова, “Хитчикернинг (текин саёҳат қилувчи) мияга қўлланмаси” муаллифи, ёрдамчи дастур ҳамда қурилмалардан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш мия ва хотирага таъсир қилмаслигига ишонади.

Елена Белова:

“Ҳамма нарсада смартфонга таянадиган одамнинг хотираси ёмонлашиши ҳақиқатдир. Биз ҳамма нарсани интернетда олиш мумкинлигини биламиз, шунинг учун биз баъзи маълумотларни эслаб қолишдан ҳам безовталанмаймиз. Бунга қодир одамларнинг авлодлари билимлироқ ва кўпроқ фактларни билишади. Аммо замонавий шаҳар аҳолиси 20-30 йил олдинги одамга қараганда кўпроқ маълумотга дуч келади. Ахборот муҳитининг тўйинганлиги ўсди, жумладан, биз смартфонлардан фойдаланишни бошладик. Инсонлар турли соҳалардаги таҳлилий материалларни ўқишлари, бир вақтнинг ўзида ижтимоий тармоқлардаги дўстлари билан нима содир бўлаётганини билишлари, янгиликларни текширишлари мумкин. Одам хотираларни тўлиқ эслашни тўхтатади холос.

Профессор Оливер Хардт одамларнинг GPS’га ҳаддан ташқари ишониб қолганини ҳам ёқтирмайди:

“Биз навигатордан узоқ вақт фойдаланиш гипокампусдаги кулранг материя зичлигини камайтиришини тахмин қилишимиз мумкин. Бу, ўз навбатида, депрессия ва бошқа психопатологиялар, шунингдек, деманснинг (психологик фаолиятнинг бузилиши) айрим шакллари хавфини оширади. GPS’га асосланган навигация тизимлари мураккаб географик харитани қайта яратишни талаб қилмайди. Бунинг ўрнига улар сизга фақат “кейинги светофорда чапга бурилинг” каби йўналиш беради. Бу маълум бир стимулга жуда оддий хатти-ҳаракатлар жавоблари холос. Географик харитани билиш ва когнитив жиҳатдан мураккаб ҳисоб-китобларни талаб қиладиган фазовий стратегиялардан фарқли ўлароқ, улар гипокампусдан унчалик фойдаланмайдилар. Харитани ўқиш қийин, шунинг учун биз уни қурилмалар зиммасига топшириб қўйганмиз. Аммо мураккаб нарсалар одамлар учун фойдалидир, чунки улар бизнинг умумий когнитив фаолиятимизга таъсир қилувчи жараёнлар ва мия тузилмаларини ўз ичига олади.

Елена Белованинг таъкидлашича, ҳамма нарса қаерда эканлигини тушуниш функцияси узоқ муддатли хотира шаклланадиган асосий субстратдир. Бу шуни англатадики, навигация қилиш қобилияти узоқ муддатли хотираларни шакллантириш ва сақлаш қобилиятига бевосита боғлиқ. Шу сабабдан GPS инсонга ҳеч қандай ёрдам бермайди.

Чалғитиш – ўрганишнинг душмани

Олимларнинг фикрича, ҳар қандай смартфоннинг яна бир хусусияти узоқ муддатли хотиранинг шаклланишига халақит беради. Бу чексиз хабарлар оқимидир.

Елена Белова:

“Қурилмаларни кўп ишлатадиган ва кўпинча вазифадан вазифага тезроқ ўтадиган одамлардир. Шу билан бирга, билдиришномаларнинг киритилиши ва яқин масофада телефоннинг мавжудлиги одамнинг вазифани енгиш қобилиятини сезиларли даражада ёмонлаштиради. Узоқ муддатли хотира эътиборни талаб қилади ва у смартфонлардан азият чекади. Бирор нарсани эслаб қолиш учун сиз унга диққатни жамлашингиз керак. Вазият билан когнитив ўзаро таъсир қанчалик чуқурроқ ва содир бўлаётган нарсаларни қайта ишлайдиган асабий алоқалар қанчалик кўп бўлса, одам воқеаларни шунчалик яхши эслаб қолади.

Кембриж неврологи Барбара Саакян бу ҳусусда далилларга эга. У 2010 йилда ўтказилган тажрибада уч хил гуруҳ ўқиш вазифасини қандай бажариши кераклигини тасвирлайди. Бир гуруҳ бошланишидан олдин тезкор хабарлар алмашди, иккинчиси вазифани бажариш пайтида бу билан чалғийди, учинчи гуруҳ иштирокчилари эса ҳеч ким билан алоқа ўрнатмайди. Кейин уларга матнни тушуниш тести топширилди. Тадқиқотчилар топшириқ давомида хабар олган одамлар ўқиганларини эслай олмаслигини аниқлади.

Психолог ва профессор Ларри Розен ўзининг “Чалғиган ақл” китобида смартфонни чалғитадиган нарсалар билан курашиш тактикаси билан ўртоқлашади. Бундай тактикалардан бири техник танаффуслардир.

“Телефонингиздан бир дақиқа фойдаланинг, сўнг 15 дақиқага сигнал ўрнатинг ва смартфонингизни қўйинг. Овозни ўчиринг, телефонингизни юзини пастга қаратинг ва бошқа бирор иш қилинг. Сигналдан сўнг сиз яна бир дақиқалик техник танаффусга эга бўласиз. Қурилмасиз 15 дақиқалик концентрация вақтига ўргангунингизча давом этинг ва кейин бу вақтни 20 дақиқагача оширинг. “Агар сиз олдин ва кейин 1 дақиқалик техник танаффуслар билан 60 дақиқа диққатни жамлай олсангиз, бу муваффақиятдир”, – дея ёзади Розен.

Профилактика чоралари

Оливер Хардт миянинг ҳаддан ташқари кўп ишлашини эрта деменция эҳтимолини оширади:

“Ақлингиз ва эпизодик хотира ёки когнитив мослашувчанлик каби мураккаб нарсалар учун масъул бўлган тизимлардан қанчалик кам фойдалансангиз, деманс ривожланиши эҳтимоли шунчалик юқори бўлади. Мисол учун, агар сиз университет профессори бўлсангиз, деманс билан касалланиш жуда қийин эканлигини кўрсатадиган тадқиқотлар мавжуд. Бунинг сабаби шундаки, бу одамлар ақллироқ эмас, балки улар жуда қаригунча ақлий куч талаб қиладиган ишлар билан шуғулланишади.

Гап смартфоннинг ўзида эмас, балки ундан қандай фойдаланишимизда эканлиги аниқ. Телефон экранидан сиз мураккаб китобларни ўқишингиз, жумбоқларни ечишингиз, янги тилларни ўрганишингиз мумкин. Ҳатто мия машғулотлари учун махсус иловалар мавжуд, аммо улар ҳақиқатан ҳам самаралими?

Елена Белова:

“Ушбу иловаларнинг баъзилари, катта огоҳлантиришлар билан, аслида когнитив заифлашуви бўлган одамлар учун фойдалидир. Аммо ҳақиқат шундаки, бу натижаларни очиб берадиган тадқиқотлар одатда дастурларни яратувчиларнинг ўзлари томонидан топширилади, шунинг учун бундай баёнотларни “юзга бўлиш” керак.

Масалан, депрессия даражасини кузатадиган, одамга ўз вақтида оғишларни сезиш ва мутахассис билан боғланиш имконини берадиган бошқа иловалар мавжуд. Концентрацияни сақлашга ёрдам берадиган алоҳида медитация дастурлари ҳам бор. Аммо келажакда когнитив ҳолатимни яхшилаш учун кўп қурилмаларга таяниб қолмайман”.

Когнитив пасайиш хавфини камайтирмоқчи бўлганлар учун Елена Белова қуйидаги тавсияларни беради:

Яхши ният, яхши уйқу, яхши туш. Уйқунинг бузилиши депрессияга, қариликда эса когнитив бузилишларга олиб келиши мумкин. Уйқудан олдин смартфондан фойдаланадиган одамлар, бошқаларга қараганда кўпроқ соғлиқ муаммоларига дуч келишади. Тунги смена функцияси телефон экранидаги кучли оқ ёруғлик мелатонин ишлаб чиқаришга халақит бериши ва уйқу сифатини ёмонлаштириши аниқ бўлгандан сўнг жорий қилинган. Шунинг учун, ётишдан олдин, телефондан бутунлай воз кечиш ёки ёруғликни сариқ ва кучсизроқ қилиш яхшироқдир. Уйқунинг сифати инсоннинг когнитив функцияларига бевосита таъсир қилади.

Доимий жисмоний фаолият. Ҳам аэробик, ҳам қувват юклари муҳим, уларни алмаштириш яхшироқдир.

Янги тажриба ва таассуротлар олиш, янги фаолият ва кўникмаларни эгаллаш.

Ижтимоий алоқаларни қўллаб-қувватлаш, ҳиссий ва ижобий мулоқот, одамларга ёрдам бериш, кўнгиллилик

“Когнитив функцияларни яхшилаш техникаси самарали бўлиши учун нима қилиш кераклиги ҳақидаги бобо-бувиларимизнинг маслаҳатларига жуда ўхшайди. Бу ерда ҳамма нарса оддий, аммо бажариш қийин ва шунга қарамай, когнитив ҳолатни, умуман ҳаёт сифатини яхшилаш учун жуда фойдали”, – дейди Белова.

Тадқиқотчининг фикрига кўра, ирсият муҳим рол ўйнайди. Ақл-идроки паст бўлган одамларда деманс хавфи юқори бўлади.

Хулоса қиладиган бўлсак, ирсият бизнинг назоратимиз остида эмас, лекин кундалик фаолиятимизни бошқаришимиз мумкин. Биз мияни қанчалик кўп зўриқтирсак ва ўргансак, шунча яхши. Аммо агар ирсият бизни тушкунликка солган бўлса, унда бундай машғулотлар деманснинг бошланишини фақат кечиктириши мумкин, лекин катта эҳтимол билан уни бутунлай бекор қилмайди.


Лайфстайл


														
														13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:35 / 13.10.2026

														
														4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:21 / 04.10.2026

														
														2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
08:50 / 02.10.2026

														
														30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
09:58 / 30.09.2026

														
														«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

Кечча, 24-сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида «Дарс» бадиий филмининг премьераси бўлиб ўтди, бугундан бошл…
13:40 / 25.09.2026

														
														“Уйда ёлғиз 2” филми актёри Тим Карри 80 ёшида вафот этди

“Уйда ёлғиз 2” филми актёри Тим Карри 80 ёшида вафот этди

Британиялик актёр Тим Карри 80 ёшида вафот этди. У 25-август куни Лос-Анжелесдаги уйида ҳаётдан кўз юмган. Актёрнинг ўлими с…
11:47 / 27.08.2026

														
														Машҳур блогер наркотик савдосида гумонланиб қўлга олинди

Машҳур блогер наркотик савдосида гумонланиб қўлга олинди

ТикТокъда “Доcтор Фоод” номи билан танилган, 8 миллиондан ортиқ обуначига эга блогер Жорж Диб Ливанда қўлга олинди. Бу ҳақда…
11:10 / 24.08.2026

														
														АҚШда аёл ChatGPT ёрдамида судда ғалаба қозонди

АҚШда аёл ChatGPT ёрдамида судда ғалаба қозонди

Ню-Ёрклик тадбиркор Стейси Деннетт ChatGPT ёрдамида 2 минг долларлик қарздан қутулди.
20:17 / 15.10.2025

														
														Трендлар туфайли йўқотилаётган ўзлик

Трендлар туфайли йўқотилаётган ўзлик

Тренд ортидан қувиш, гўёки бошқалардан орқада қолмасликка уриниш инсонни ўзидан узоқлаштиради. У Инстаграмъдаги “идеал ҳаёт”…
12:17 / 10.08.2025

Бу ҳам қизиқ

Тошкентнинг Сергели туманида 1,7 гектарлик сунъий кўл қурилмоқда

Тошкентнинг Сергели туманида 1,7 гектарлик сунъий кўл қурилмоқда

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги Қумариқ маҳалласида 1,7 гектар майдонда фавворали сунъий кўл қурилиши бошланди. Лойиҳа …
16:39 / 15.10.2026
Президент администрацияси раҳбари Туркия Республикаси Президенти Котибияти раҳбари ҳамда Президент Администрацияси Бош котиби билан учрашди

Президент администрацияси раҳбари Туркия Республикаси Президенти Котибияти раҳбари ҳамда Президент Администрацияси Бош котиби билан учрашди

Саида Мирзиёева Эрдўған билан учрашувдан сўнг, Туркия Республикаси Президенти Котибияти раҳбари ҳамда Президент Администраци…
09:23 / 16.10.2026
Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномалари Германияда тан олиниши мумкин

Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномалари Германияда тан олиниши мумкин

Ўзбекистоннинг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини Германияда тўғридан-тўғри тан олиш имконияти муҳокама қилинди. Миграция аг…
10:04 / 16.10.2026
Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда илк бор энергетика соҳасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилиб, очиқ эълон қилинади. Келгуси…
15:39 / 16.10.2026
Ўзбекистонда энергетика соҳасига 4,7 миллиард долларлик битимлар имзоланди

Ўзбекистонда энергетика соҳасига 4,7 миллиард долларлик битимлар имзоланди

Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда. Учрашувда энергетика тизим…
14:51 / 16.10.2026
АҚШдаги мактабда отишма: тўрт киши ҳалок бўлди

АҚШдаги мактабда отишма: тўрт киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Орегон штатидаги Бенд шаҳрида 15 октябрь куни Silver Rail бошланғич мактабида 16 ёшли ўсмир томонидан содир этилган …
09:43 / 16.10.2026
17 октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

17 октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

ТОШКЕНТ ШАҲРИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-14°,…
15:29 / 16.10.2026
Саида Мирзиёева Туркия президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Туркия президенти билан учрашди

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашганимдан хурсандман. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг энг эзгу, с…
09:11 / 16.10.2026
Оқ Уй матбуот котиби 5 кунлик ишдан кейин лавозимидан бўшатилди

Оқ Уй матбуот котиби 5 кунлик ишдан кейин лавозимидан бўшатилди

Аввалроқ, АҚШ раҳбари Захарияни Оқ Уй матбуот котиби этиб тайинлаган эди.
16:19 / 17.10.2026
Сурхондарёда 5-синф ўқувчиси автомобиль бошқариб уни ижтимоий тармоқларга жойлади

Сурхондарёда 5-синф ўқувчиси автомобиль бошқариб уни ижтимоий тармоқларга жойлади

Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган шахс томонидан транспорт воситасини бошқарган ҳолати юзасидан муносабат берилди.
11:14 / 17.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!