Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси “Нукус халқаро аэропорти” МЧЖ томонидан амалга оширилган танлов савдоларида қонун талабларига риоя қилинганлиги юзасидан ўрганиш ишларини олиб борган.
Ўрганишлар натижасида, мазкур МЧЖ Давлат харидлари портали орқали амалга оширган 120 000 000 сўмлик танлов савдоларини ўтказишда Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари” ва “Рақобат тўғрисида”ги Қонунлари талабларига риоя қилмаганлиги аниқланган.
Хабар берилишича, қўмита махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли Низом талабларини бузиш аломатлари билан “Нукус халқаро аэропорти” МЧЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан тегишли таъсир чораси қўлланилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!