Дуров Россиянинг айбловларига жавоб қайтарди
Telegram асосчиси Павел Дуров Россия томонидан “террорчи ва экстремистлар” рўйхатига киритилгани ҳамда унга террорчилик фаолиятига кўмаклашиш айблови қўйилганига муносабат билдирди.
Россиянинг Молиявий мониторинг бўйича федерал хизмати янгиланган рўйхатда Дуровнинг исмини “террористлар ва экстремистлар” қаторига киритди. Унинг исми ёнидаги юлдузча белгиси унга нисбатан террорчилик моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилганини англатади.
Аввалроқ Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) Дуровни террорчилик фаолиятига кўмаклашишда айблаб, халқаро қидирувга берилганини маълум қилган эди. Идора баёнотига кўра, Telegram маъмурияти Россия ҳудудида террорчилик ва диверсия фаолияти учун фойдаланилган канал ҳамда ботларни ўчирмаган.
Бунга жавобан Павел Дуров ўзининг Telegram каналида қуйидагича баёнот берди:
“Россия Телеграмъда оммавий кузатув ва цензура бўйича талабларини бажаришдан бош тортганим учун мени “террорчи” деб эълон қилди. Россия қонунчилигига кўра, менга интернетда ахборот эълон қилиш тақиқланади. Россия амалдорлари интернетда ким кимни блоклаши мумкинлигини очиқчасига тушунмаяпти.”
Шунингдек, ФСБ баёноти эълон қилинганидан сўнг Дуров ўз Telegram каналидаги профиль суратини қисқа муддатга террорчи образидаги тасвирга алмаштирган, кейинроқ эса уни олиб ташлаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!