Буюк британиялик 99 ёшли Хелга Даффи самолёт қанотида парвоз қилган энг кекса аёл сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. Бу ҳақда ББC хабар берди.
Хелга Даффи Уилтшир графлигининг Девизес шаҳридаги қариялар уйида яшайди. У 97 ёшли Бетти Бромейжнинг самолёт қанотида учгани ҳақидаги хабарни кўргач, ўзи ҳам шундай парвозни амалга оширишга қарор қилган.
Даффи Глостершир графлигининг Сиренсестер шаҳридаги РФC Рендcомб аэродромида парвоз қилган. У кичик самолёт қанотига махсус мосламалар ёрдамида маҳкамланган ҳолда учган ва парвоз давомида томошабинларга қўл силкитган.
“Қўрқмадим, чунки жуда ҳаяжонда эдим”, — деган Хелга парвоз таассуротлари ҳақида. У қанотда учиш ҳиссини “ўзгача” деб таърифлаган.
Парвоз якунида Хелгага Гиннеснинг рекордлар китоби вакиллари томонидан расмий сертификат топширилган. Шунингдек, у ушбу парвоз орқали Wилтшире анд Батҳ Аир Амбуланcе хайрия ташкилоти учун маблағ тўплаган. Ташкилот вакили Сем Конвейнинг маълум қилишича, аёл 1 300 фунт стерлингдан ортиқ маблағ йиғишга муваффақ бўлган.
Хелганинг жиянлари Жеки Роуз ва Жули Прис уни мустақил ва қатъиятли аёл сифатида таърифлаган. Уларнинг айтишича, Хелга узоқ вақтдан бери ноодатий иш қилишни истаган ва 99 ёшида ҳам фаол эканини кўрсатмоқчи бўлган.
Аввалги рекорд соҳиби, 97 ёшли Бетти Бромейж ҳам Хелгани табриклаган. У 100 ёшга тўлгач, яна самолёт қанотида учиб, рекордни қайтариб олишга умид қилаётганини ҳазил тариқасида билдирган. Бетти бунгача олти марта қанотда парвоз қилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!