Россияда ота-она қаровисиз қолган ўзбекистонлик болалар ортга қайтарилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Россия Федерацияси ҳудудида ота-онасининг қарамоғисиз қолган вояга етмаганларни ватанга қайтариш бўйича амалга оширилган хизмат сафари доирасида агентлик ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида 14 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга олиб келинган.
Болалар Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропорт орқали мамлакатга етиб келгач, белгиланган тартибда вақтинча Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.
Зарур ҳужжатлаштириш ишларидан сўнг 13 нафар бола уларни кутиб олиш учун келган ота-оналарига топширилди. Яна 1 нафари эса марказ ходимлари ҳамроҳлигида Андижон шаҳрига юборилиб, онасига топширилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!