Исроил Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, 24 ёшли полициячи Ран Гвилининг жасади унинг оиласига топширилади.
Исроил Гвилининг қолдиқлари қайтарилгандан ёки унинг жасадини қидириш операцияси якунлангандан сўнг Ғазонинг Миср билан чегарадош Рафаҳ ўтиш пунктини қайта очишини маълум қилган.
Исроил Мудофаа армияси маълумотига кўра, Гвили 2023 йил 7 октябрь тонгида жангда ҳалок бўлган, шундан сўнг ХАМАС аъзолари унинг жасадини Ғазо секторига олиб кетган. Шу тариқа, 2023 йил 7 октябрь куни ўғирлаб кетилганларнинг барчаси Ғазо секторидан қайтарилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!