$
11911.71 UZS
-29.94
₽
146.49 UZS
-1.16
€
13319.67 UZS
-63.34
31° Кечаси 18°

Россиянинг газ сиёсатида Ўзбекистон биринчи қадам

12:37 / 11.11.2023

Шу йилнинг 9 ноябрь куни Остона шаҳрида Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев ва Россия президенти Владимир Путин музокаралари ўтказди. Икки давлат раҳбарлари ҳам бир ой аввал бошланган Россия газини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга етказиб бериш муваффақиятли давом этаётганини таъкидлашган. Путиннинг сўзларига кўра, уч давлат ўртасидаги газ савдоси ҳамкорлиги тўғрисидаги келишув бутун Марказий Осиёнинг ривожланишига ёрдам беради.

Бу сиёсий-иқтисодий вазиятга чет элнинг “Вот так” интернет нашри мухбири таҳлилий ёндашиб кўрган. Ҳамда Россия аслида қандай мақсадларни кўзламоқда, саволи билан ёқилғи-енергетика саноати мутахассислари билан суҳбатлашган интервьюсини эълон қилди.

Россия учун Қозоғистон ва Ўзбекистон биринчи қадамдир

Нефть ва газ бўйича таҳлилчи ҳамда Қозоғистондаги Петролеум журнали ношири Олег Червинский бундай келишув барча томонлар учун фойдали, деб ҳисоблайди. Россиянинг қизиқиши шундан иборатки, "Газпром" Европа бозорини йўқотгач, мамлакат газ оқимларини қаергадир йўналтириши керак, чунки Хитой унинг газини тўлиқ ўзлаштира олмайди.

Газпром» возобновил добычу нефти в Ливии

Кўп йиллар давомида Россия Европа бозори билан савдолашган ва сўнгги 50 йил ичида бу йўналишни фаол ривожлантирган эди, - дейди Россия энергетикани ривожлантириш жамғармаси директори Сергей Пикин.

Сергей Пикин, директор Фонда энергетического развития: "МАГАТЭ разбирается  в безопасности АЭС лучше, чем Европарламент" | Атомная энергия 2.0
Қолган лойиҳалар Россия учун принципиал эмасдек туюлган. Директорнинг сўзларига кўра, Германияга 50 миллиард куб метр газ етказиб берилиши Марказий Осиё давлатлари бозорларининг аҳамиятини туширган.

“Ўрта Осиё давлатларига газ етказиб беришнинг бугунги ҳажмини ҳам кўп деб бўлмайди. Лекин уларни Европанинг кичик давлатлари билан солиштириш мумкин, натижада эса аввалгидан ҳам фойдалироқ. Бу вазиятга жуда мос рус мақоли бор: “Ғалтак кичик, лекин қиммат””, дейди Россия энергетикани ривожлантириш жамғармаси директори Сергей Пикин.
Яъни бу мақолдан хулоса қиладиган бўлсак, Россия Ўрта Осиё давлатларига кам лекин қиммат газ савдосини амалга оширмоқда.

Узбекистан нарастил добычу газа, но снизил добычу нефти

Ўзбекистон ҳам фойда кўрада. Энди у газ тақчиллигини ҳис қилмоқда - ва шу билан унинг ўрнини тўлдиради. Қозоғистон эса транзит учун доимий равишда пул олади ва газ тақчиллиги юзага келган тақдирда, ўтаётган газ қувуридан маълум ҳажмларни олиши мумкин, шунингдек, Россия газидан фойдаланган ҳолда шимолий ҳудудларни газлаштириш имкониятига эга бўлади, дейди “Петролеум” журнали ношири Олег Червинский.

Шунингдек, мутахассис ўз фикрини давом эттираркан Ўзбекистон Россия билан иқтисодий ўзаро бирлашишдан иложи борича эҳтиёт бўлишини, аммо бошқа чораси йўқлигини, айтиб ўтган. Қозоғистондаги мухолиф сиёсатчилар бир шерик ва газ етказиб берувчига боғланиб қолиш хавфи ҳақида гапирган бўлсада, Қозоғистон шимолини Россия ҳисобидан газлаштириш арзон, тез ва фойдали эканлигини хотиржамлик билан қабул қилишганини, қайд этган.

Россиянинг яна бир манфаати бор. У ўз оқимини Ўзбекистондан узоқроққа чўзишдир. Сергей Пикиннинг фикрича, Россиянинг Хитой билан газ савдосига қизиқиши муқобил вариантларнинг йўқлиги билан боғлиқ. Хитой қувур қурилиши бўйича "Газпром" учун Европа бозорини ўрнини босадиган ягона давлатдир. “Газпром юқори ишлаб чиқаришга эга, уни чекламоқчи эмас. Ресурслар чексиздир – аср охиригача улар албатта етарли бўлади, шунинг учун табиий рентани капиталлаштириш керак. Хитойга газ сотиш ички бозорга қараганда қимматроқ”, - дейди Пикин.

Шунингдек таҳлилчи Россия газ қувурини янада чўзишдан манфаатдор эканлигини истисно этмаган. Масалан, агар сиёсий жиҳатдан тинч бўлса Афғонистонга ва эҳтимол Ҳиндистонга. Червинскийнинг сўзларига кўра, Россия бу истиқболли бозорларга қизиқиш билан қарамоқда. Қозоғистон ва Ўзбекистон эса бу йўлда фақат биринчи қадам бўлиши мумкин.


Таржима: Малика НОРБЕКОВА


Сиёсат


														
														Трамп маъмурияти Виктор Орбанга БМТ Бош котиби бўлишни таклиф қилди — WСЖ

Трамп маъмурияти Виктор Орбанга БМТ Бош котиби бўлишни таклиф қилди — WСЖ

АҚШ Президенти Доналд Трамп маъмурияти Венгриянинг собиқ бош вазири Виктор Орбанга БМТ Бош котиби лавозимига номзодини қўйиш…
16:31 / 26.10.2026

														
														Жазоир ярим асрдан ортиқ вақт ўтиб Нигерга ҳарбийларини юбормоқчи

Жазоир ярим асрдан ортиқ вақт ўтиб Нигерга ҳарбийларини юбормоқчи

Жазоир парламенти Нигерга ҳарбий хизматчилар юбориш тўғрисидаги қарорни маъқуллади. Бу мамлакатнинг 1973 йилдан бери илк бор…
11:01 / 26.10.2026

														
														Россияда япониялик журналист жосусликда айбланиб ушланди

Россияда япониялик журналист жосусликда айбланиб ушланди

Россияда Япониянинг Hokkaido Shimbun газетаси мухбири Имайи Юки жосусликда гумонланиб қўлга олинди. Россия Федерал хавфсизли…
09:37 / 14.10.2026

														
														Эрдўған: Уруш жиноятчиларининг жойи БМТ минбари эмас, суд зали

Эрдўған: Уруш жиноятчиларининг жойи БМТ минбари эмас, суд зали

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған уруш жиноятларида айбланаётган шахслар БМТ минбарида эмас, суд залида жавоб бериши ке…
10:44 / 27.09.2026

														
														Қозоғистон президенти мудофаа вазирини лавозимидан олди

Қозоғистон президенти мудофаа вазирини лавозимидан олди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 27 сентябрь куни мудофаа вазири Дау­рен Косановни лавозимидан озод этди. Бу ҳақда …
10:41 / 27.09.2026

														
														Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Жорий йилнинг октябрь ойи ўрталарида АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Самарқандга келади. Бу ҳақда кеча, 24 сентябрь куни АҚШ П…
16:05 / 25.09.2026

														
														Зеленский Россия Украинага янги йирик ҳужум тайёрлаётганини айтди

Зеленский Россия Украинага янги йирик ҳужум тайёрлаётганини айтди

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия Украинага янги оммавий ҳужум тайёрлаётгани ҳақида разведка маълумотлари мавжудл…
09:47 / 23.09.2026

														
														АҚШ суди Трампнинг туғилиш орқали фуқароликни чеклаш ҳақидаги қарорини тўхтатди

АҚШ суди Трампнинг туғилиш орқали фуқароликни чеклаш ҳақидаги қарорини тўхтатди

АҚШ федерал судяси Доналд Трамп маъмуриятининг туғилиш орқали фуқаролик олиш ҳуқуқини чеклашга қаратилган янги фармони ижрос…
09:36 / 04.09.2026

														
														Россияда ҳарбийлар сафарбарликка тайёргарлик бўйича машғулотлар ўтказаётгани маълум бўлди

Россияда ҳарбийлар сафарбарликка тайёргарлик бўйича машғулотлар ўтказаётгани маълум бўлди

Россиянинг Калининград вилоятида сафарбарлик эълон қилинган тақдирда амалга ошириладиган чоралар бўйича ҳарбий машғулотлар ў…
11:13 / 24.08.2026

														
														Трамп яна Эронга зарбаларни бекор қилди

Трамп яна Эронга зарбаларни бекор қилди

Оқ уй раҳбари Доналд Трамп Яқин Шарқ мамлакатларининг илтимосига биноан Эронга бериладиган зарбаларни вақтинча тўхтатишга бу…
16:19 / 02.08.2026

Бу ҳам қизиқ

Самарқандда тириклайин кўмилган эркак 28 кунлик комадан сўнг вафот этди

Самарқандда тириклайин кўмилган эркак 28 кунлик комадан сўнг вафот этди

Самарқанд вилояти Паяриқ туманида бир гуруҳ шахслар томонидан калтакланиб, тириклайин кўмиб юборилган 32 ёшли эркак 28 кун д…
09:30 / 04.11.2026
Ўзбекистон ва АҚШ Сиэтлда сунъий интеллект бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолади

Ўзбекистон ва АҚШ Сиэтлда сунъий интеллект бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолади

30 октябрь куни АҚШнинг Вашингтон штатидаги Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорлик и…
12:30 / 02.11.2026
Тошкентдаги кўп қаватли уйлар ҳовлисидан автотураргоҳлар чиқарилади

Тошкентдаги кўп қаватли уйлар ҳовлисидан автотураргоҳлар чиқарилади

Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг ички ҳовлиларидан автотураргоҳлар ва автомобиль йўлакларини ташқарига чиқариш режала…
11:28 / 02.11.2026
Президент Шавкат Мирзиёев меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказмоқда. Унда жаҳон меҳнат бозоридаги ўзгари…
11:32 / 02.11.2026
Мирзиёев айрим ҳудудларда меҳнат мигрантлари даромади пастлигини танқид қилди

Мирзиёев айрим ҳудудларда меҳнат мигрантлари даромади пастлигини танқид қилди

Президент Шавкат Мирзиёев меҳнат миграциясига бағишланган йиғилишда ҳудудлар кесимида хорижда ишлаётган фуқароларнинг ўртача…
11:48 / 02.11.2026
Тошкентдаги халқаро турнирга келган қозоғистонлик ёш футболчилар заҳарланди

Тошкентдаги халқаро турнирга келган қозоғистонлик ёш футболчилар заҳарланди

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган «Do‘stlik Cup 2026» халқаро футбол фестивалида иштирок этиш учун келган қозоғистонлик ёш футбо…
17:24 / 02.11.2026
Фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш тизими хусусий секторга ўтказилади

Фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш тизими хусусий секторга ўтказилади

Ўзбекистонда фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш тизимини энг ишончли хусусий бандлик агентликларига тўлиқ ўтказиш режалашт…
15:03 / 02.11.2026
Самарқандда Умра сафарига юбориш эвазига 3 минг доллар талаб қилган раҳбар ушланди

Самарқандда Умра сафарига юбориш эвазига 3 минг доллар талаб қилган раҳбар ушланди

Самарқанд шаҳрида фуқарони Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, бунинг эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган туристик фирм…
09:27 / 04.11.2026
Европада уй-жой харажатлари энг юқори бўлган давлатлар маълум бўлди

Европада уй-жой харажатлари энг юқори бўлган давлатлар маълум бўлди

Европанинг қатор давлатларида аҳоли даромадининг катта қисмини уй-жой харажатларига сарфламоқда. 2025 йил якунларига кўра, Г…
09:47 / 04.11.2026
Аёл ва унинг тўрт фарзандини ёқиб юборган эркак умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Аёл ва унинг тўрт фарзандини ёқиб юборган эркак умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида аёл ва унинг тўрт нафар вояга етмаган фарзанди устига бензин сепиб, ёқиб юборган эркак …
11:23 / 02.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!