Ўзбекистон ва Гвинея-Бисау ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюнике Ню-Ёрк шаҳрида имзоланди. Ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Гвинея-Бисау БМТ миссияси раҳбари Самба Сане имзолаган.
Томонлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг ихтисослашган тузилмалари доирасида ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини билдирган. Шунингдек, икки давлат ўртасида ўзаро манфаатли йўналишларда ҳамкорликни фаоллаштиришга келишилган.
Гвинея-Бисау Ғарбий Африкада жойлашган кичик давлат бўлиб, Атлантика океани соҳилида жойлашган. Пойтахти Биссау шаҳри ҳисобланади.
Шу билан Гвинея-Бисау Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган 168-мамлакатга айланди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!