Наркотаҳдидларга қарши курашиш бўйича Самарқандда ўтказилаётган халқаро форум доирасида Саида Мирзиёева Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Адханом Гебреесус билан учрашди.
Мулоқотда Ўзбекистон ва ЖССТ ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Хусусан, мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, рақамли тиббиёт самарадорлигини ошириш, фармацевтика бозорини тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда минтақавий алоқаларни кенгайтиришга эътибор қаратилди.
Учрашув давомида гиёҳвандликка чалинганларни даволаш ва реабилитация қилиш йўналишида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!