Ўзбекистон Республикасининг 2026-йил 20-апрелдаги ЎРҚ–1135-сонли Қонуни билан амалдаги қонунчиликка бир қатор муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Мазкур ҳужжатга кўра, кам таъминланган шахсларнинг ҳуқуқларини янада кенгроқ ҳимоя қилишга қаратилган янги тартиб жорий этилди. Эндиликда улар суд ишида қўлланилган қонуннинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлиги юзасидан Конституциявий судга мурожаат қилган тақдирда ҳам давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Шунингдек, юридик ёрдам кўрсатиш жараёни янада соддалаштирилди. Хусусан, фуқаронинг илтимосига асосан тегишли сўров “Юридик ёрдам” ахборот тизими орқали бевосита Конституциявий суд томонидан юборилади.
Мазкур ўзгартиришлар кам таъминланган фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, адолатли судловга эришиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!