Самарқандда бўлиб ўтаётган глобал форум доирасидаги Ёшлар саммити иштирокчиларидан бири ўз илиқ таассуротлари билан ўртоқлашди.
Тадбирда иштирок этаётган тожикистонлик Фарзона форум муҳитини ижобий баҳолаб, унда ёшлар учун яратилган имкониятлар ва халқаро мулоқот майдонининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
Унинг айтишича, бундай тадбирлар турли давлат ёшлари ўртасида дўстликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ҳамда янги ғояларни илгари суриш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.
Фарзона форум доирасидаги муҳит, ташкил этилган учрашувлар ва муҳокамалардан катта таассурот олганини таъкидлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!