$
12910.15 UZS
-14.77
159.78 UZS
-0.16
14660.77 UZS
40.1
27° Кечаси 17°

Сарҳадларсиз ҳаёт: Ник Вуйчич ҳақида биласизми?

15:21 / 28.03.2023

"Дунёда менга қадар етиб келмаган муаммоларнинг сон-саноғи йўқ. Аммо ишонаманки, менинг ҳаётим кўплаб инсонларнинг ҳаётидан минг марта енгилроқдир".

Бу бизнинг ҳикоямизни бошлаш учун энг муносиб бўлган иқтибос. Ушбу сўзлар ўз тақдир йўлларида кўплаб муаммоларга дуч келган, аммо уларни енгиб ўтиб, ҳаётдаги энг катта мақсади – бахтли яшашга ўрганган инсонга тегишли. Гап ким ҳақида бораётганини тушунмадингиз, тўғрими? Бир неча сониялардан кейин ушбу қаҳрамон ким эканлигини билиб оласиз.

Қалбингизни шукроналик ҳисси билан тўлдирувчи ушбу сўзлар "Сарҳадларсиз ҳаёт" китобидан олинган бўлиб, уларнинг муаллифи ажойиб инсон – Ник Вуйчичдир. Балки ушбу инсон ҳақида ва унинг ҳаётий қарашлари тўғрисида аллақачон эшитгандирсиз. Зотан, у туғилган пайтида Яратган берган дард – ўта камёб касаллик билан дунёга келди. Туғилган чақалоқнинг қўллари ва оёқлари йўқ эди. Аммо бу камчиликлар Никка ҳаёти давомида ўз орзуларига эришиш, бахтли бўлиш ва шу билан бирга бошқа одамларга, мутлақо соғлом инсонларга ҳам умид улашиш учун тўсқинлик қила олмади. Хўш, Ник бу ишларни қандай амалга оширди? Келинг, барчасини бир бошидан бошлайлик!

Митти Никнинг ҳаётига раҳна солган, унинг қўл ва оёқсиз туғилишига сабаб бўлган касаллик тетрамия деб аталади. Болакайнинг қўл ва оёқлари бўлмаган, фақатгина бир оёқ ўрнида яхши ривожланмаган оёқ кафти мавжуд эди холос.

Ушбу касалликнинг келиб чиқиш сабабини ҳеч ким билмайди. Боиси, Никнинг бирорта ака-укаси ёки опа-синглисида касаллик аломатлари аниқланмаган.

Болакайнинг ўзида ҳам бошқа турдаги касаллик белгилари бўлмаган. Одатда ногирон туғилган айрим чақалоқларни ота-оналари туғруқхонанинг ўзига ташлаб кетишади. Аммо Никнинг ота-онаси бошқача қарор қабул қилдилар ва миттивойни уйларига олиб кетдилар. Бироқ, бу ҳолатда уларга ҳам осон эмасди. Айтишларича, Никнинг онаси биринчи 4 ой давомида ўз фарзандини кўкрак сути билан озиқлантиришга ҳам қўрққан. Аёл ўзи дунёга келтирган фарзандидан қўрқар, шу билан бирга қалбининг туб-тубидан болакайга ачинарди. Ўзига берадиган ягона саволи эса битта бўлган: "Нима учун мен билан бундай иш содир бўлди?"

"Отамнинг айтишича, туғилган пайтимда дарров онамнинг ёнига бориб, ўз бошини онамнинг бошига тираб олган экан. Сабаби, отам менинг елкаларимни кўриб даҳшатга тушиб қолган. Шу орқали онам қўлларимнинг йўқ эканлигини билмай қолишига умид боғлаган экан".

Орадан вақт ўтди, бир неча ойлардан кейин ёш ота-она Никнинг ўзига ҳам, унинг ташқи кўринишига ҳам ўрганиб қолишди. Уни қандай бўлса шундайлигича сева бошлашди, ўғиллари учун ҳаётдаги энг ишончли тиргак бўлишга қарор қилишди. Шундан кейин дарҳол Ник билан жарроҳлик операцияси ўтказилди, жараён давомида унинг ягона оёқ кафтидаги бармоқлари ажратилди. Шу тариқа болакайнинг биргина ривожланмаган оёғи пайдо бўлди, қарангки айнан шу оёқ унинг ҳаракатланиши учун ёрдам бера бошлади.  

Айнан мана шу оёқ билан бола ёзишни, расм чизишни, скейтборд учишни, компьютерда яхшигина тезлик билан ишлашни ўрганди. Орамизда айрим инсонлар ўзларининг дангасаликларини турли баҳоналар билан оқлаётган бир вақтда Вуйчич ҳаётдан завқланиб яшашни маъқул билди.

"Атрофидаги ҳар бир инсон сенга ногирон одам назари ила қараши, сени олдидан итарган, сен билан бўлишни истамаган, сендан уялган пайти кучли бўлишинг жуда қийин. Ник, сен эплолмайсан, Ник, бу қўлингдан келмайди, Ник, қўлингдан келган ишни қил... Ник, ёнимиздан кет..."

Албатта, унинг ҳаёти осон кечгани йўқ. Ник соғлом болалар билан бирга битта мактабда ўқиди. Бунинг оқибатида тенгдошларининг кулгиси ва қўпол ҳазиллари нишонига айланди. 10 ёшлик пайтларида ўз жонига қасд қилиш фикрига келди. Аммо бу ота-онаси ва яқинларига қандай таъсир қилишини ўйлаб фикридан қайтди. У жонига қасд қилмоқчи бўлган пайтда қабри устида бош эгиб турган ва ўғли учун йиғлаётган ота-онасини тасаввур қилган экан. Аммо Ник уларга буни раво кўролмасди. Шундан кейин болакай ўзини қўлга олди ва барча камчиликлари билан тўлақонли ҳаёт кечиришга қарор қилди. Шу пайтда унга ёрдам берган нарса ўз эътиқоди бўлди. У Австралиядаги ибодатхоналарнинг бирига тез-тез бориб турарди, у Яратган билан яқинлашиб, тақдирини борича қабул қилди. Кейинчалик ўзининг "Сарҳадларсиз ҳаёт" номли диний хайрия ташкилотига ҳам асос солди.

"Мен олдимда иккита йўл борлигини англадим. Биринчиси менга берилмаган нарсалар учун Яратгандан хафа бўлиш, иккинчиси эса берилган нарсалар учун Худога шукрона келтириш эди!"

Ўзининг туғма касаллигига қарамасдан Ник табиатан ёқимли  ва киришимли инсон, шу сабабли тез орада минглаб инсонларнинг меҳр-муҳаббатига сазовор бўлди. Унинг Австралиядаги машҳурлиги ортиб кетди, 2005 йилда эса Вуйчични "Австралияда йил одами" мукофоти билан тақдирладилар. Никнинг ҳаёти  қийинчиликлар инсонни синдира олмаслиги, балки кучли бўлиши учун ёрдам бериш воситаси эканлигини яққол исбот этди.

Қаршисидаги тўсиқларга қарамасдан у ўзи истаганча таълим олди. Айни пайтда унинг иккита дипломи бор. Вуйчич уларнинг бирини бухгалтерия, бирини эса иқтисодий режалаштириш йўналиши бўйича олган. Хайрия ташкилоти билан бир қаторда Ник мотивацион компания раҳбари ҳам саналади. У ўзининг илҳомлантирувчи нутқлари билан бутун дунё минбарларини забт этган. Ник шу кунга қадар жаҳоннинг 45 та мамлакатида нутқ сўзлади. Энг ҳайратланарлиси, у Ҳиндистонга сафар қилган вақтда нутқини тинглаш учун 110 мингта одам ташриф буюрди.

"Ўзим ҳақимда жуда кўп ўйлайман. Оёқ ва қўлларимни қайтариб олишни, уларга эга бўлишни ҳозир истармидим? Йўқ".

Туғма касаллик Никнинг тўлақонли ҳаёт кечириши учун тўсиқ бўла олмади. Ник ўзи севган филиппинлик қиз Канае Мияхара билан турмуш қурди. Улар жамоат жойларига ҳам тез-тез бирга ташриф буюриб туришади.

2013 йилда эса оилада қувончли ҳодиса содир бўлди. Ник ота бўлиш бахтига эришди, ўғил фарзанд кўрди. Бўлғуси ота-она қанчалар хавотирга тушганларини тасаввур қилиш қийин, хайриятки, бола мутлақо соғлом дунёга келди. Унда ирсий касалликлар йўқлиги аниқланди.

Бундан хабар топган инсонлар дунёнинг турли бурчакларидан туриб Никнинг оиласи томон совғалар ва табрикномалар йўллай бошлашди. Уларнинг барчалари Ник ва унинг рафиқасига абадий бахт тиладилар. Бундан ташқари шахсий намуна ва мотивация учун раҳмат айтишни ҳам унутишмади. Орадан икки йил вақт ўтиб Никнинг иккинчи ўғли дунёга келди. Ўтган йили эса Канаэ ўзининг туғилган кунида яна бир бор она бўлди, бу сафар у Никка иккита эгизак қизалоқларни туҳфа этди.  

Шу тариқа қаҳрамонимиз икки ўғил ва икки қизнинг бахтли отасига айланди.

"Канаэ дастурхон атрофида бизни болалар билан навбатма навбат овқатлантиради. Ундан кейин эса ўзи тамадди қилади. Бу шунчалар ёқимли ва ажойибки! У фаришталарга ҳос сабр эгаси бўлган бетакрор аёл..."

Ник интернетнинг фаол фойдаланувчиси ҳамдир. У ижтимоий тармоқларда ўз саҳифалари ва шахсий блогига эга. Ник бир қатор китоблар муаллифидир, уларда инсонларга ҳаётидаги ҳодисаларни ҳикоя қилиб беради ва одамларга илҳом улашади. Ник томонидан ёзилган ҳар бир китоб жаҳон бестселлерига айланган, бу эса унинг ҳаёти ва уринишлари бесамар эмаслигидан дарак беради.

"Мен вақтинча бўлса ҳам ерда оёқ ва қўлларсиз ҳаёт кечиравераман. Қолаверса инсонларга Худони танишлари учун ёрдам бергим келади. Кейин эса улар билан бирга жаннатда бўлишни истайман"

Барчаси шунинг ўзи билан тугади дейсизми? Йўқ албатта! Ник шу кунга қадар қисқа метражли фильмларнинг бирида суратга тушган, унинг режиссёри эса Жошуа Вайгел саналади.

Ник бу ерда циркда ишлайдиган инсон ролини ижро этган бўлиб, фильмда ҳам ҳаётдаги каби туғма касаллиги сабаб инсонлар кулгисига қолиб кетади. Кино жуда ҳам кучли маънога эга, инсонга илҳом ва мотивация бера олади.

Мазкур фильм кўплаб кинофестивалларда турли мукофотларга  эришган. Ник Вуйчич эса кадрларда Голливуд актёрлари каби ўз маҳоратини кўрсатиб бера олган. Балки бунинг боиси унинг қаҳрамони ҳам ўз ҳаётидаги шахсга айни ўхшаш эканлигидир.

Аксарият инсонларни Никнинг бу каби оғир дард билан қандай яшаб кетгани, ўзини қўлга олгани ва ҳаёт гўзалликларини англагани қизиқтиради. Ник эса жисмоний имкониятлар ҳар доим ҳам катта аҳамиятга эга эмаслигини таъкидлайди. Барча гап мақсадда. Агар ҳар бир инсон ўз ҳаётидан маъно топа олса ва уни англаса, орзуларининг барчасини амалга ошира олади.

Ник учун ушбу ҳаёт мазмуни инсонларга ирода кучи ва ички таъсирнинг ҳар қандай туғма камчиликдан устун эканлигини кўрсатиб беришдир. Одам ташқи таъсирлар ёки бегоналарнинг фикрига қурбон бўлиши керак эмас.

Мақоламизни ҳам худди муқаддима каби Ник Вуйчичга тегишли бўлган мотивацион ибора билан тугатамиз.

"Ҳаёт жуда яхши бўлиши мумкин, бу борада танловни ўзимиз амалга оширишимиз керак...”

Аслида бизнинг ҳаётимиз коинот нисбатларида атиги бир неча сонияга тенг бўлиши мумкин. Шу билан бирга у тақдирнинг бизларга берилган улкан туҳфаси ҳамдир. Уни бегона инсонларнинг истакларини амалга ошириш ёки муаммолар учун сарф қилманг. Устига-устак, қўллари ва оёқлари бўлмаган бир инсон буни ўз шахсий намунаси билан ҳар биримизга исботлаб турибди.

 

 

 


Маданият


														
														Шавкат Мирзиёев ўтовлар кўргазмасини кўздан кечирди

Шавкат Мирзиёев ўтовлар кўргазмасини кўздан кечирди

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
09:56 / 21.08.2024

														
														Ўзбекистоннинг янги миллий туризм бренди яратилади

Ўзбекистоннинг янги миллий туризм бренди яратилади

“Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чо…
11:52 / 23.07.2024

														
														Том Крузнинг учта никоҳи ва россиялик аёл билан шов-шувли муносабатлари ҳақида

Том Крузнинг учта никоҳи ва россиялик аёл билан шов-шувли муносабатлари ҳақида

2023 йилда 61 ёшли Том Круз 36 ёшли россиялик аёл “Ягона Россия” партиясининг собиқ депутати Ринат Хайровнинг қизи Элсина би…
11:24 / 07.07.2024

														
														Ўзбекча википедия маъмури Бўрижар каналида чўкиб, ҳалок бўлди

Ўзбекча википедия маъмури Бўрижар каналида чўкиб, ҳалок бўлди

Ўзбекча википедия маъмури Муҳаммадали пойтахтдаги Бўрижар каналига чўмилишга бориб, чўкиш оқибатида вафот этган.
15:35 / 22.06.2024

														
														Қадимги Миср кўргазмаси очилди

Қадимги Миср кўргазмаси очилди

Бу ҳақда "Синхуа" агнетлиги маълум қилди.
11:40 / 19.06.2024

														
														Фирдавс Абдухолиқов Кинематография агентлиги раҳбарлигидан озод этилди

Фирдавс Абдухолиқов Кинематография агентлиги раҳбарлигидан озод этилди

Бу лавозимга ёзувчи Шуҳрат Ризаев янги раҳбар бўлиши кутилмоқда.
19:51 / 05.06.2024

														
														Тошкентда VIII Халқаро жаз фестивали ўтказилади

Тошкентда VIII Халқаро жаз фестивали ўтказилади

26 апрелдан 12 майга қадар Тошкентда VIII Халқаро жаз фестивали бўлиб ўтади. Унда Германия, Исроил, Индонезия, Полша, Румини…
11:32 / 03.04.2024

														
														Санъаткорлар “уйли бўлиш”ига Маданият вазирлиги муносабат билдирди

Санъаткорлар “уйли бўлиш”ига Маданият вазирлиги муносабат билдирди

Вазирлик бу имтиёз барча манадият ходимларига, шу жумладан, соҳадаги профессор ва ўқитувчиларга ҳам тегишли эканини, бошқа с…
10:11 / 10.11.2023

														
														Голливуд юлдузлари Байденни Исроил-Хамас урушида ўт очишни тўхтатишга ундамоқда

Голливуд юлдузлари Байденни Исроил-Хамас урушида ўт очишни тўхтатишга ундамоқда

Ўнлаб кино олами арбоблари Байденни Ғазони бомбардимон қилишни тўхтатиш ва ХАМАС қўл остидаги барча асирларни озод қилишда ё…
14:45 / 21.10.2023

														
														Самарқанд 2025 йил Ислом дунёси маданият пойтахти деб тасдиқланди

Самарқанд 2025 йил Ислом дунёси маданият пойтахти деб тасдиқланди

Бу ҳақда Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков маълум қилди.
11:28 / 27.09.2023

Бу ҳам қизиқ

Хитой компанияси Сурхондарёда пахта етиштириш бўйича 95 миллион доллар инвестиция киритади

Хитой компанияси Сурхондарёда пахта етиштириш бўйича 95 миллион доллар инвестиция киритади

Хитойнинг Jiangsu World Group корпорацияси Сурхондарё вилоятидаги пахта етиштириш ва қайта ишлаш бўйича автоматлаштирилган к…
20:25 / 08.05.2025
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказил…
18:59 / 08.05.2025
Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудлари вақтинча электр таъминотидан узилди

Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудлари вақтинча электр таъминотидан узилди

8-май куни Мирзо Улуғбек тумани: “Амир Темур”, “Темурийлар” ҳамда “Алишеробод” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан …
14:15 / 08.05.2025
9 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

9 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи 28-30 даража бўлади.
21:16 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Фридрих Мерсга табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Фридрих Мерсга табрик йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федератив Республикаси Федерал Канцлери Фридрих Мерсни ушбу лаво…
20:08 / 07.05.2025
Самарқандда портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Самарқандда портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

2025 йил 7 май куни соат тахминан 15:06 ларда Каттақўрғон тумани, “Қуштепа” МФЙда жойлашган АЁҚШда портлаш юз берди. Бу ҳақд…
18:25 / 08.05.2025
ЕЧЛ. “ПСЖ” иккала баҳсда ҳам “Арсенал” устидан ғалаба қозониб финалга йўл олди

ЕЧЛ. “ПСЖ” иккала баҳсда ҳам “Арсенал” устидан ғалаба қозониб финалга йўл олди

7 майдан 8 май санасига ўтар кечаси Европа Чемпионлар Лигасининг иккинчи ярим финал баҳси бўлиб ўтди. Париж шаҳридаги “Парк …
10:05 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Россияга боради

Шавкат Мирзиёев Россияга боради

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар…
18:22 / 07.05.2025
Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни  ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни  ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади

Путин, шунингдек, Озарбайжон, Арманистон раҳбарлари, Грузия ва Молдова халқларини ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади.
21:08 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу сана муносабати билан Ғалаба боғига ташриф буюриб, хотира маросимида иштирок этди. Бу ҳақда П…
14:54 / 08.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!