Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, 20 июль куни соат 11:03 да Тошкент шаҳар Сергели тумани, Беруний кўчасида жойлашган пластик маҳсулотларни ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари кўрсатилган манзилга соат 11:09 да етиб борган. Ёнғин соат 11:36 да қуршаб олинган ва 11:45 да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот келиб тушмаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!