$
12844.21 UZS
-11.72
127.35 UZS
-0.81
13508.26 UZS
-62.46
14° Кечаси

Шаҳноза Мирзиёева: “Қонунбузарга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланади”

09:42 / 18.03.2024

Аввал хабар берганимиздек, Самарқандда 13 яшар бола Damas’да оёғи занжир билан кишанланган ҳолда топилганди. Ҳолатга Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева муносабат билдирди.

Унинг таъкидлашича, 15 март куни Самарқандда юз берган воқеага ишониш қийин бўлсада, ҳар қандай муаммонинг ечими уни қабул қилишдан бошланишини тушуниш керак. Мажбурий равишда кишанбанд қилинган ўсмирга малакали психологлар томонидан зарур ёрдам кўрсатилмоқда, айни пайтда унинг саломатлигига ҳеч нарса таҳдид солаётгани йўқ.

“Жамоатчиликни ларзага келтирган бу ҳодиса кўрилаётган чора-тадбирлар болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларига барҳам бериш учун ҳали етарли эмаслигини кўрсатиб қўйди. Қолаверса, бу қонунбузарлик барчамиз учун муборак рамазон ойида содир этилгани кишини баттар қайғуга солади.

Юртимизда бирорта ҳам вояга етмаган шахс бундай ҳолатга тушиб қолмаслиги учун жамиятимизда болаларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига нисбатан муросасиз муносабат шаклланиши йўлидаги саъй-ҳаракатларимизни давом эттирамиз”, — дейди Шаҳноза Мирзиёева.

У, шунингдек, мазкур жиноят фош бўлишига ҳисса қўшган, ўз вақтида ички ишлар органларига хабар берган ҳушёр ва ғамхўр жамоатчилик вакилларига миннатдорчилик билдирди. Уларнинг ёрдами билан ўсмир учун янада аянчлироқ зўравонликларга дучор бўлишининг олди олинганини қайд этди.

“Самарқандда рўй берган воқеа Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан назоратга олинган. Бироқ биз қуруқ баёнот билан чекланиб қолмай, жабрланувчининг соғломлаштирилиши, таълим олиши ва нормал шароитда яшаши учун барча зарур шароитлар яратилиши учун ғамхўрлик кўрсатади. Ким бўлишидан қатъи назар қонунбузарга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланишига ишонтириб қоламан”, — деди Шаҳноза Мирзиёева.

Маълумот учун, айни пайтда қонунбузарга нисбатан Жиноят кодексининг 138-моддаси (зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Бу ҳам қизиқ

Рақобат қўмитаси БФҚ рекламаси билан шуғулланаётганларни огоҳлантирди

Рақобат қўмитаси БФҚ рекламаси билан шуғулланаётганларни огоҳлантирди

Шу сабаб қўмита ушбу маҳсулотлар савдоси билан шуғулланаётганларни огоҳлантирди.
10:58 / 21.11.2024
Довонда қор йўғмоқда

Довонда қор йўғмоқда

Айни дамда Қамчиқ довонида қор ёғмоқда.
14:53 / 20.11.2024
Тадбиркорларга мактаб қуриш учун 20 млрд сўмгача имтиёзли кредит берилади

Тадбиркорларга мактаб қуриш учун 20 млрд сўмгача имтиёзли кредит берилади

Мажлисда таълим сифатини янада ошириш, ёшларимизни ҳар томонлама етук инсонлар этиб тарбиялашга қаратилган сиёсат изчил даво…
11:50 / 20.11.2024
ЕИ Украинага 1 млн дона снаряд етказиб берган

ЕИ Украинага 1 млн дона снаряд етказиб берган

Бу ҳақда Европа Иттифоқи Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили маълум қилди.
11:04 / 20.11.2024
Газ харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи мобил илова ишга туширилди

Газ харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи мобил илова ишга туширилди

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан аҳоли истеъмолчиларининг табиий газ сарфи ва харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи “…
14:24 / 21.11.2024
22 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

22 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 4-6, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.
22:47 / 21.11.2024
Тошкент халқаро аэропорти реконструкция қилинади

Тошкент халқаро аэропорти реконструкция қилинади

Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.
18:18 / 20.11.2024
Нетаняху асирлар учун 5 миллион доллар ваъда қилди

Нетаняху асирлар учун 5 миллион доллар ваъда қилди

Исроил фаластинликларга ХАМАС назоратидан озод қилинган ҳар бир гаровга олинган шахс учун 5 миллион доллар мукофот таклиф қи…
12:18 / 20.11.2024
Тошкентда ногиронлиги бор фуқаролар учун “Ижтимоий такси” хизмати йўлга қўйилди

Тошкентда ногиронлиги бор фуқаролар учун “Ижтимоий такси” хизмати йўлга қўйилди

Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
12:43 / 21.11.2024
Исроил фаластинлик болаларни қамоқхоналарда сақламоқда

Исроил фаластинлик болаларни қамоқхоналарда сақламоқда

Фаластин асирлари ишлари бўйича комиссияси Исроил қамоқхоналарида 270 нафар фаластинлик боланинг қўлга олингани ҳақидаги маъ…
09:08 / 21.11.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!