Венгриянинг Будапешт шаҳрида ўтказилаётган 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 9-тур ўйинлари ҳам ўз ниҳоясига етди.
Мазкур турда Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси мусобақа пешқадами Ҳиндистон билан 2:2 ҳисобида жанговар дуранг натижа қайд этишган бўлса, қизлар жамоаси Сербия термаси билан худди шу ҳисобда муроса йўлини танлади.
Маълумот учун, 10-турда Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси чемпионлик йўлида асосий рақибларидан бири Хитой терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Қизлар эса Англия билан тўқнаш келади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!