30 май, пайшанба куни Шимолий Корея Япон денгизи томон 10 га яқин баллистик ракета учирди. Бу ҳақда “Ёнҳап” хабар берди.
Қайд этилишича, Шимолий Корея армияси тахминан соат 02:14 да қисқа масофага учувчи ўнта ракетани учирган.
“Шимолий Корея синовлар баҳонаси остида баллистик ракеталар иштирокида провокациялар олиб боришда давом этмоқда, аммо уларнинг бундай катта миқдорда учирилиши ноодатий ҳол. Ҳарбийлар батафсил хусусиятларни, шу жумладан, ракета модели ва парвоз масофасини таҳлил қилмоқда”, — дейилади хабарда.
Ракеталар денгизга, Япония иқтисодий зонасидан ташқарига қулаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!