“Наполи” ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминей юрак билан боғлиқ муаммо сабаб вақтинча футбол майдонларидан четда қолади. Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, футболчига енгил даражадаги яхши сифатли аритмия ташхиси қўйилган.
29 ёшли футболчи яқин кунларда юрак аритмиясини бартараф этишга қаратилган кичик жарроҳлик амалиётини бошдан кечиради. Мактоминей тахминан бир ой давомида майдонга туша олмайди ва сентябрь-октябрь ойларидаги халқаро танаффусдан сўнг “Наполи” сафига қайтиши кутилмоқда.
Мактоминей 2024-йилдан буён “Наполи” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У жамоа сафида 82 та учрашувда 27 та гол урган. Шотландиялик футболчи клуб билан Италия чемпионати ва Италия Суперкубогида ғолиб чиққан.
Футболчи 2017–2024-йилларда “Манчестер Юнайтед” сафида тўп тепган. У ушбу клуб билан Англия Кубоги ва Лига Кубогида бир мартадан зафар қучган.
Мактоминей айни пайтда Шотландия терма жамоасининг ҳам асосий футболчиларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!