Европа Комиссияси ЧатГПТъни “жуда йирик онлайн қидирув тизими”, Реддит ва Роблохъни эса “жуда йирик онлайн платформалар” қаторига киритди. Шу тариқа мазкур хизматлар Европа Иттифоқининг Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонуни (ДСА) доирасидаги энг қатъий назорат талабларига бўйсунадиган бўлди.
Еврокомиссия ЧатГПТънинг интернетдан реал вақт режимида маълумот излаш ва фойдаланувчиларга саволларига жавоб бериш имкониятини ҳам ҳисобга олган. Шу сабабли сунъий интеллект чатботига қидирув тизимларига қўйиладиган талаблар ҳам татбиқ этилади. Бу ЧатГПТ ДСА доирасида “жуда йирик онлайн қидирув тизими” мақомини олган илк АИ чатбот бўлди.
Реддит ва Роблох эса фойдаланувчиларга контент яратиш ва уни кенг аудиторияга тарқатиш имконини бериши сабабли жуда йирик онлайн платформалар сифатида таснифланган.
ДСА талабларига кўра, Европа Иттифоқида ойига камида 45 миллион фойдаланувчига эга бўлган сервислар “жуда йирик” платформа ёки қидирув тизими ҳисобланади. ОпенАИ маълумотларига кўра, 2026-йил мартида якунланган олти ой давомида ЧатГПТънинг қидирув функсиясидан ЙИ ҳудудида ойига ўртача 159 миллион киши фойдаланган. Реддит аудиторияси 57,2 миллион, Роблохънинг Европадаги фойдаланувчилари эса қарийб 48 миллионни ташкил этган.
Янги талабларни бажариш учун компанияларга 2026-йил ноябрь ойининг охиригача муддат берилган. Шундан сўнг улар ҳар йили ўз хизматлари ва алгоритмлари билан боғлиқ тизимли хавфларни баҳолаб, уларни камайтириш чораларини кўриши керак бўлади.
Назорат, хусусан, ноқонуний контент тарқалиши, вояга етмаганларни ҳимоя қилиш, фойдаланувчиларнинг руҳий ва жисмоний саломатлигига эҳтимолий таъсир, инсон ҳуқуқлари, сайлов жараёнлари ҳамда жамоат хавфсизлиги билан боғлиқ хавфларни қамраб олади.
Бундан ташқари, ЧатГПТ, Реддит ва Роблох мустақил аудитдан ўтиши, шунингдек, назорат органлари ва текширилган тадқиқотчиларга зарур маълумотларни тақдим этиши лозим.
ЧатГПТ ва Реддит фаолияти Еврокомиссия ҳамда Ирландиянинг рақамли хизматлар бўйича ваколатли органи томонидан, Роблох эса Нидерландия Истеъмолчилар ва бозорлар бошқармаси томонидан назорат қилинади.
Мазкур қарордан сўнг ДСАънинг энг қатъий талабларига бўйсунадиган йирик платформалар ва қидирув тизимлари сони 28 тага етди.
Европа Иттифоқи ушбу қонун доирасида технологик компанияларга жами қарийб 870 миллион евро миқдорида жарима солган. Жумладан, 2026-йил июль ойида АлиЭхпресс ноқонуний ва қалбаки маҳсулотлар савдосининг олдини олиш талабларини етарли даражада бажармагани учун 550 миллион евро, Тему эса 200 миллион евро жаримага тортилган.
Х ижтимоий тармоғига эса 2025-йил декабрида контент модератсияси ва шаффофлик талабларини бузганлиги учун 120 миллион евро жарима солинган.
ДСА талабларини жиддий бузган компанияларга уларнинг глобал йиллик айланмасининг 6 фоизигача миқдорда жарима қўлланиши мумкин.
Европа Иттифоқининг технологик компанияларга нисбатан қатъий назорати АҚШ маъмуриятининг ҳам эътирозларига сабаб бўлмоқда. Доналд Трамп маъмурияти Европанинг Америка технологик компанияларига нисбатан рақамли тартибга солиш сиёсатини бир неча бор танқид қилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!