Ўзбекистонда ёз ойларида бошланадиган мавсумий касалликлардан бири ўткир диарея ҳисобланади. Юртимизга ёз фасли келиши билан билан диарея касаллиги авж ола бошлаган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бундан ташқари, вазирлик ушбу касаллик айниқса, ёш болалар ўртасида авж олишини таъкидлаб аҳолини огоҳликка чақирган.
Шунингдек, ўткир диарея – халқ орасида ичбуруғ, ич оғриғи, ич кетиши номлари билан аталадиган хасталик бўлиб, ичак йўлларининг функционал бузилиши ҳисобланади, — дейди Тошкент шаҳар 4-сон юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Шаҳло Исамуҳаммедова. — У ичакларни бўшатиш ва ичнинг суюқ ҳолатда келиши билан кечади. Қайд этилишича, ичнинг кунига 3-4 мартадан кўп келиши ўткир диарея дейилади.
Ушбу касалликнинг 2 та тури бор. Булар инфекцион ва ноинфекцион турлари ҳисобланади. Хасталик келиб чиқишига кўпинча гигиена қоидаларига риоя қилмаслик сабаб бўлади. Қолаверса, ичбуруғ ёзнинг иссиқ кунларида очиқ ҳавода қолган таом ва егуликлар, жумладан, сут ва сут маҳсулотларини истеъмол қилиш туфайли юзага келиши мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!