Судья Олий суд матбуот котиби бўлди
Сурайёхон Рустамовна Хўжамқулова Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан ҳамкорлик маркази бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Сурайёхон Хўжамқулова тайинловга қадар Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимида ишлаган. Шунингдек, олдинроқ Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг тергов судьяси лавозимида ҳам фаолият юритган.
Маълум бўлишича, Олий суд Жамоатчилик билан ҳамкорлик маркази бошлиғи лавозимида ишлаган Азиз Обидов ўз фаолиятини мазкур тузилмада масъул ходим сифати давом эттирмоқда. У 2019 йилнинг ноябрида ушбу лавозимга тайинланганди.
Қайд этиш жоиз, ҳозирда Ўзбекистонда 8 дан ортиқ олий таълим муассасаларида журналист ва матбуот хизматлари йўналишлари мавжуд бўлиб, уларда 10 мингга яқин талаба ўқийди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!