Тошкентда мотоциклчиларга чора кўрилди
Бирига 15 сутка қамоқ, бирига жарима – Тошкентда мотоциклчиларга чора кўрилди
Тошкент шаҳрида 210 км/соат тезликда ҳаракатланган мотоциклчига жарима қўлланилди. Унинг мотоцикли жарима майдончасига жойлаштирилган. ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмай, ушбу ҳолатни тасвирга олган иккинчи мотоциклчи эса 15 суткага қамалди.
Мотоцикл ҳайдовчиси Тошкент шаҳрида 210 км/соат тезликда ҳаракатланди. Пойтахт ИИББ ахборот хизмати унга жарима қўлланилганини хабар қилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!