2026 йил 10 август куни Россиянинг Татаристон Республикасидаги Нижнекамск шаҳрида жойлашган қатор объектларга дронлар орқали ҳужум уюштирилган эди.
Ҳодиса оқибатида Нижнекамскдаги қурилиш корхонасида ишлаган 8 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган. Яна бир қатор фуқаролар турли даражада тан жароҳатлари билан шифохоналарга ётқизилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига кўра, ҳалок бўлган фуқароларнинг жасадларини Ватанга олиб келиш, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли чоралар кўрилган.
12 август куни махсус авиарейс орқали ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароларининг жасадлари Ватанга олиб келинди.
Ўзбекистоннинг Россиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Б. Асадов ҳамда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консули Н. Қосимов воқеа жойига бориб, маҳаллий масъул идоралар билан учрашувлар ўтказган.
Ташқи ишлар вазирлиги ҳодиса билан боғлиқ барча масалаларни, жумладан, жабрланган фуқароларга зарур ёрдам кўрсатиш ишларини Россия томони билан ҳамкорликда назоратга олган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!