АҚШ президенти Доналд Трамп Туркиянинг Анқара шаҳридан қайтишда самолётини яширинча алмаштирганини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, бу қарорни Махфий хизмат ва ҳарбийлар хавфсизлик нуқтаи назаридан тавсия қилган.
Трамп журналистларга Махфий хизмат ва ҳарбийларнинг кўрсатмаларига амал қилганини айтиб, ундан бошқа рейс ва бошқа самолётда учишни сўрашганини билдирди.
Хабарларга кўра, Трамп Анқарадаги аэропортда Air Force One самолётидан яширинча олиб чиқилиб, бошқа ҳарбий самолётга ўтказилган. Бу жараённи яшириш учун catering юк машинасидан фойдаланилган. Шу пайтда Air Force One самолётида Трамп билан бирга учаётган ходимлар ва журналистлар қолган.
Трамп самолёт алмаштирилишига қандайдир таҳдид сабаб бўлганини тахмин қилган, бироқ бу ҳақда батафсил суриштирмаганини айтган. ОАВ хабарларида таҳдид Эрон билан боғлиқ бўлгани қайд этилган.
Президентнинг таъкидлашича, унга қарши кўплаб таҳдидлар бўлади ва у бундай вазиятларда хавфсизлик ходимларининг кўрсатмаларига амал қилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!