Швециянинг Готланд ороли яқинидаги Лилла-Карлсё оролида археологлар тахминан 9 минг йил аввал яшаган ҳомиладор аёл скелетини аниқлади.
Энг ҳайратланарлиси, аёлнинг бачадони ҳудудида ҳомила қолдиқлари жуда яхши сақланган. Мутахассислар ушбу топилмани қадимги даврга оид энг ноёб ва яхши сақланган ҳомила намуналаридан бири деб баҳоламоқда.
Топилма Судер-Вагнхус ғорида олиб борилган археологик қазишмалар вақтида аниқланган. Олимлар ҳозирда аёлнинг келиб чиқиши, вафот этиш сабаби ва дафн маросими хусусиятларини ўрганмоқда.
Археологик қазишмалар ҳудудда давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!