Ички ишлар органларида 10 нафар раҳбар лавозимидан озод этилади
Ўзбекистонда криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида жиддий камчиликларга йўл қўйган 10 нафар ички ишлар органлари раҳбарини лавозимидан озод этиш бўйича қарор қабул қилинди. Яна 7 нафар раҳбарга қаттиқ интизомий жазо қўллаш, 3 нафарининг эса лавозимида қолиш-қолмаслигини кўриб чиқиш белгиланди.
Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Азиз Тошпўлатов раҳбарлигида вазирликнинг 2026 йил иккинчи чорагидаги фаолияти якунларига бағишланган Ҳайъат йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда жорий йилнинг биринчи ярмида республикадаги криминоген вазият, оғир ва ўта оғир жиноятлар, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ҳамда хизмат интизоми билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, 7 нафар раҳбарга қаттиқ интизомий жазо қўллаш, яна 3 нафар раҳбарнинг лавозимида қолиш ёки қолмаслик масаласини кўриб чиқиш белгиланди.Ҳайъат йиғилиши якунида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси устидан қатъий назорат ўрнатилиши қайд этилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!