“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси Контрабандага қарши курашиш шуъбаси ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши навбатдаги тезкор-қидирув тадбири ўтказилди.
Жорий йилнинг 3 август куни пойтахтимизда ўтказилган тезкор тадбир давомида олдиндан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Текширув давомида автомашина салонидаги болалар шарбатига мўлжалланган бир дона қути ичидан 20 ўрамда, умумий оғирлиги қарийб 11 грамм бўлган гиёҳвандлик воситалари аниқланди.
Ҳолатнинг келиб чиқиши ва наркожиноятнинг бошқа иштирокчиларини аниқлаш мақсадида божхона органлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда ички ишлар идоралари вакиллари жалб этилган ҳолда тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилди.
Фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, у ерда ҳам героин, мефедрон, марихуана ва бошқа турдаги анъанавий ҳамда синтетик гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланди. Уларнинг умумий оғирлиги 3,15 килограммни ташкил этди.
Тезкор-қидирув тадбирларининг кейинги босқичида мазкур гиёҳвандлик воситаларининг асл эгаси ҳам аниқланиб, қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган. Терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!