$
12900.00 UZS
-20.16
157.32 UZS
-1.29
14595.06 UZS
-86.12
33° Кечаси 18°

Сурункали чарчоқнинг сиз билмаган 5 сабаби ва унга қарши курашиш усуллари

08:08 / 08.01.2022

Сурункали чарчоқ замонамиз одамларининг аксариятида кузатиладиган ҳолат. Кун бўйи ҳорғин кайфиятда юриш, сабабсиз чарчаш, ҳолсизлик – буларнинг барчаси сурункали чарчоқ аломатларидир. Сурункали чарчоқ мия фаолияти билан боғлиқми ёки жисмоний зўриқиш билан? Бунинг учун энг аввало ўз ҳолатингизни кузатинг. Агар ҳолсизлик 2-3 кун тўйиб дам олганингиздан кейин ҳам бартараф этилмаса, бу ҳақида жиддий ўйлаб кўриш учун етарлича асос бор. Баъзан чарчоқ ҳолатидан бутунлай қутулиш учун бир ҳафталик таътил камлик қилади, ҳолсизлик ортидан бош ва мушакларда оғриқ келиб чиқади.

1. Нотўғри овқатланиш

Организм сиз истеъмол қилаётган егуликларни қувватга айлантириб беради. У ўзи учун керак бўлган витамин ҳамда минералларни қабул қилмайдиган бўлса, сизга қувват етказиб бера олмай қолиши мумкин.

2. Депрессия ва руҳий безовталик

Стенфорд университети олимлари руҳий ҳолат барқарорлигининг бузилиши тана саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатишини исботлаб беришган. Депрессия ҳолатида бўлган одамлар уйқу бузилишлари, хавотир, безовталик, қўрқув туфайли доимий чарчоқ ҳиссининг асирига айланадилар .

3. Спорт билан шуғулланмаслик

Стенфорд тиббиёт маркази шифокори Жозеф Фойерштейннинг айтишича, тана тетиклиги учун унинг доимий ҳаракатда бўлиши жуда муҳим. Мутахассис ҳар куни энг камида 30 дақиқа жисмоний машқлар билан шуғулланишни тавсия қилади. Бадантарбия – юрак ва ўпкалар саломатлигини рағбатлантиради, миянинг фаол ишлашига ёрдам беради. Спорт билан шуғулланувчи одамларда ҳолсизлик деярли кузатилмайди.

4. Қалқонсимон без касалликлари

Қалқонсимон без организмдаги ҳужайраларга қувват берувчи, метаболизм ва қон босимини меъёрий ҳолатда ушлаб туриш учун жавобгар гормонларни ишлаб чиқаради. Доимий чарчоқ ҳисси ҳам қалқонсимон без касалликларидан бири аломати бўлиши мумкин. Шунингдек, ушбу соҳа касалликлари кескин озиб кетиш, соч тўкилиши, тирноқларнинг мўрт бўлиб қолиши, мушаклардаги оғриқлар ва совуққа нисбатан таъсирчанлик орқали намоён бўлади.

5. Қондаги қанд миқдори билан боғлиқ муаммолар

Мутахассисларнинг айтишларича, инсулинга нисбатан таъсирчанликнинг бузилиши – тез-тез кузатилиб турадиган ҳолат. Одам диабет касаллигидан азият чекмаса ҳам қондаги қанд миқдори билан боғлиқ муаммоларнинг ўзиёқ сурункали чарчоқни келтириб чиқариши мумкин.

Чарчоқ ҳисси билан қандай курашиш керак?

1. Таомномангизни қайтадан кўриб чиқинг.

Нонуштага сули ёрмасидан тайёрланган бўтқа истеъмол қилиш организмдаги стресс гормони – кортизол миқдорини камайтириши ҳақида эшитганмисиз? Кунига 5 марта кам-камдан овқатланинг. Зарурат юзага келган ҳолатда қўшимча равишда витаминлар қабул қилинг.

2. Руҳий ҳолатингиз устида ишланг.

Бу борада сизга руҳшунос кўмаги керак бўлиши мумкин. Ўзингизни бўлар-бўлмасга танқид қилаверманг, кайфиятингиз бўлмаган ҳолатда ёқимли мусиқа тингланг. Қалбингиздаги алам ва ҳасаддан, эски аразлардан халос бўлинг.

3. Тўйиб дам олинг

Компьютер ёки телевизор қаршисида кўп қолиб кетманг, вақтингизни китоб ўқиш, яқинларингиз даврасида бўлиш, сизга бахт ҳиссини бера оладиган нарсалар учун сарфланг. Бир муддат давомида гаджетлар ва смартфондан фойдаланмай турганингиз маъқул. Агар бунинг имкони бўлмаса, фойдаланиш вақтини имкон борича қисқартиринг.

Ушбу чоралар сизга ёрдам бермаган ҳолатда шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.


Лайфстайл


														
														Уй бекалари учун мотивацион тавсиялар

Уй бекалари учун мотивацион тавсиялар

Уй бекаси бўлиш — бу оддийликда мукаммаллик яратиш санъатидир. Уй бекалари — оиланинг юраги, муҳитнинг меъмори.
15:19 / 30.04.2025

														
														“Кальмар ўйини” сериали актрисаси саратондан вафот этди

“Кальмар ўйини” сериали актрисаси саратондан вафот этди

“Кальмар ўйини” сериалининг иккинчи мавсумида собиқ полиция ходими Хван Чжун-Хонинг онаси ролини ижро этган актриса Ли Жу-ши…
09:46 / 04.02.2025

														
														Нонушта учун энг зарарли озиқ-овқатларнинг рўйхати билан танишинг

Нонушта учун энг зарарли озиқ-овқатларнинг рўйхати билан танишинг

Балансли нонушта қилиш яхшироқ умумий овқатланиш билан боғлиқ бўлиб, танангизни руҳий ва жисмоний қийинчиликларни енгиш учун…
13:32 / 25.01.2025

														
														Инсайдер iPhone 17 Pro дизайни ва хусусиятлари ҳақида маълумот берди

Инсайдер iPhone 17 Pro дизайни ва хусусиятлари ҳақида маълумот берди

Флагман нафақат инновацион камера, балки одатий стандартларни ўзгартирувчи ноёб орқа панель дизайнини ҳам олади.
11:13 / 25.01.2025

														
														Россияда криптосауналар ишлаб чиқилди: улар сизни иситиб қўяди ва крипто пул олади

Россияда криптосауналар ишлаб чиқилди: улар сизни иситиб қўяди ва крипто пул олади

Санкт-Петербургдаги Luxury World Spa компанияси “Криптосауна” лойиҳасини тақдим этди. Янги маҳсулот ASIC (криптовалюта қазиб…
10:35 / 25.01.2025

														
														Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тўхтатишнинг фойдаси бўлдими?

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тўхтатишнинг фойдаси бўлдими?

Ушбу тадқиқот амалга оширилгандан сўнг ўқувчиларнинг кўрсаткичлари ошган.
15:29 / 18.01.2025

														
														2025 йилда қандай кроссовкалар мода бўлади?

2025 йилда қандай кроссовкалар мода бўлади?

Кроссовкалар ҳеч қачон модадан қолмайдиган, қулай оёқ кийим ҳисобланади. Фақатгина ҳар йили уларнинг қайсидир тури, айниқса,…
13:02 / 16.01.2025

														
														Такчи – Кореянинг машҳур анъанавий ўйини

Такчи – Кореянинг машҳур анъанавий ўйини

Такчи – бу Корея маданиятида болалар ва катталар орасида машҳур бўлган ўйин бўлиб, оддий, аммо қизиқарли! Ўйин учун фақат қа…
16:09 / 15.01.2025

														
														2024 йилда энг юқори даромад келтирган фильмлар рўйхати

2024 йилда энг юқори даромад келтирган фильмлар рўйхати

2024 йил кино саноати учун жуда муваффақиятли йил бўлди. Кўплаб кутилган премьералар ва кутилмаган хитлар томошабинларни кин…
15:40 / 15.01.2025

														
														“Отам қурган тандир”
Умиджон Алимов, 2017.

“Отам қурган тандир” Умиджон Алимов, 2017.

“Демак, мен мавзу, ўзимга услуб топяпман, деб ўзига хос йўналишни қидираётган рассом сифатида хурсанд бўлардим. Тандирни ҳақ…
14:59 / 15.01.2025

Бу ҳам қизиқ

Жорий йилги ҳаж мавсуми қачондан бошланиши маълум қилинди

Жорий йилги ҳаж мавсуми қачондан бошланиши маълум қилинди

Ўзбекистондаги 2025-йилги ҳаж мавсуми 13 майдан бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бе…
14:15 / 03.05.2025
Ўзбекистон ТИВ Россиядаги меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари юзасидан хавотир билдирди

Ўзбекистон ТИВ Россиядаги меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари юзасидан хавотир билдирди

2025 йилнинг 2 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Б.Усмонов Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси О.М…
16:07 / 03.05.2025
Украинада 11 кишини ўлдирган ўзбекистонлик қотил умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Украинада 11 кишини ўлдирган ўзбекистонлик қотил умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Украинада бир қатор шафқатсиз қотилликларда айбланган Ўзбекистон фуқароси умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
20:57 / 02.05.2025
Самарқандда йигит қиз бола синфдошидан тиз чўкиб кечирим сўради

Самарқандда йигит қиз бола синфдошидан тиз чўкиб кечирим сўради

Самарқанд вилояти Пахтачи тумани 21-мактаб ўқувчилари акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. У…
21:27 / 03.05.2025
Ҳиндистон Покистон товарларини олиб киришни тақиқлади

Ҳиндистон Покистон товарларини олиб киришни тақиқлади

Шунга ўхшаш чоралар Покистонда 24 апрель куни жорий этилди, мамлакат Ҳиндистон билан барча савдони тўхтатишга қарор қилди.
18:38 / 03.05.2025
Apple хакерларнинг глобал ҳужумидан огоҳлантирмоқда

Apple хакерларнинг глобал ҳужумидан огоҳлантирмоқда

Unian нашрининг маълум қилишича, жосуслик дастури аллақачон 100 дан ортиқ мамлакатда аниқланган.
11:03 / 03.05.2025
Бугун Green Card жавоблари чиқади

Бугун Green Card жавоблари чиқади

АҚШнинг хилма-хиллик виза дастурига 2026 йил учун берилган аризалар (ДВ-2026) жавоблари бугун, 3 май куни эълон қилинади.
10:02 / 03.05.2025
Жорий йилда Хоразмда жами 200 миллион долларлик 91 та лойиҳа ишга туширилади

Жорий йилда Хоразмда жами 200 миллион долларлик 91 та лойиҳа ишга туширилади

Қорақалпоғистондан Хоразмга келадиган йўл сифати ёмонлиги боис йилига қўшимча 300-400 минг турист жалб қилиш имконияти йўқот…
13:56 / 02.05.2025
Тошкентда Орландо ёниб кетди

Тошкентда Орландо ёниб кетди

Бугун, 3 май куни соат 11:52 да Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Фурқат кўчасида Орландо русумли автомобилда ёнғин содир б…
12:52 / 03.05.2025
Истанбулдаги зилзилада 4 мингдан зиёд бино зарар кўргани маълум бўлди

Истанбулдаги зилзилада 4 мингдан зиёд бино зарар кўргани маълум бўлди

Вазир, шунингдек, зарарни баҳолаш ишлари ҳали ўз якунига етмаганини қўшимча қилди.
19:56 / 02.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!