Сурхондарё вилояти Денов туманида, ноқонуний диний таълимот бериб келаётган шахс аниқланди. Бу ҳақида вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 2 феврал куни, вилоят ИИБ Терроризм ва экстемизмга қарши курашиш бошқармаси ва Денов тумани ИИБ Терроризм ва экстемизмга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тезкор тадбир давомида Денов туманида яшовчи, К.Жуманазар (исм шарифлар ўзгартирилган) 2022 йилнинг январ ойидан бошлаб яшаш хонадонида маҳалласида яшовчи беш нафар вояга этмаган шахсларга “ҳужра” шароитида диний адабиётлардан фойдаланган ҳолда ноқонуний диний таълим бериб келаётганлиги аниқланиб, К.Жуманазардан диний адабиётлар холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан, терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!