Сурхондарёда ота 9 ёшли қизига ҳайвон тезагини мажбуран едирди
Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида 36 ёшли эркак 9 ёшли қизини жазолаш мақсадида унга ҳайвон тезагини олиб келишни буюриб, сўнг уни мажбуран оғзига солган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.
Маълум бўлишича, ҳолат бўйича боланинг онаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. Тергов давомида аниқланишича, воқеа акс этган видео 2025-йил 30-декабрь куни тасвирга олинган бўлиб, кейинчалик ижтимоий тармоқларда тарқалган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми (“Қийнаш”) билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи протсессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!