Қарийб 5 кг каннабисни қопда олиб кетаётган шахс ушланди
Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда қарийб 9 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.
Сурхондарёнинг Термиз туманида қишлоқ хўжалиги даласида номаълум шахслар ташлаб кетган 4 кг гашиш аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилди.
Жиззах шаҳрида эса Зарбдор туманида яшовчи 1981 йилда туғилган фуқаро текширилганда, хўжалик қопи ичидан 4 кг 840 грамм каннабис топилиб, ашёвий далил сифатида мусодара қилинди.
Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!