Қозоғистон инсон тараққиёти бўйича МДҲ ва Марказий Осиёда етакчига айланди
БМТнинг 2025-йилги Инсон тараққиёти ҳисоботига кўра, Қозоғистон 2023 йил якунлари бўйича 193 давлат орасида 60-ўринни эгаллади. Мамлакатнинг Инсон тараққиёти индекси (ҲДИ) 0,837 ни ташкил этиб, “жуда юқори инсон тараққиёти” тоифасига кирди.
Бу натижа Қозоғистонни МДҲ ва Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи ўринга олиб чиқди. Кейинги ўринларни Россия (64-ўрин), Беларус (65-ўрин) ва Арманистон (69-ўрин) эгаллади.
Ҳисоботга кўра, Қозоғистонда:
кутилаётган умр давомийлиги — 74,4 йил;
кутилаётган таълим муддати — 14 йил;
ўртача таълим олиш муддати — 12,5 йил;
аҳоли жон бошига ялпи миллий даромад (харид қобилияти паритети бўйича) — 30,9 минг долларни ташкил этган.
Инсон тараққиёти индекси умр давомийлиги, таълим даражаси ва аҳоли даромади каби асосий кўрсаткичлар асосида шакллантирилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!