“Суд тизими ходимлари ҳар куни инсонлар дарди, фожиавий тақдирлар ва мураккаб ҳаётий вазиятларга дуч келадилар. Судьялар инсон тақдирини ҳал қилувчи қарорлар қабул қиладилар ва бу билан юксак маънавий масъулиятни ўз зиммаларига оладилар.
Суд қарорларининг адолатли бўлиши одил судловга хизмат қилаётганларнинг жисмоний, руҳий ва эмоционал ҳолатига бевосита боғлиқдир. Шу боис, адолатли, мустақил ва самарали одил судловнинг зарур шартларидан бири судьялар ва суд тизими ходимлари ҳақида ғамхўрлик қилишдир.
Янги Ўзбекистонда инсон қадри ва қонун устуворлиги олий қадрият ҳисобланган суд тизимини изчил барпо этмоқдамиз.
Барча судьялар ва суд тизими ходимларига мустаҳкам соғлиқ, ирода ва қатъият, адолат принципларига доимо содиқлик ва оқилона қарорлар ҳамроҳ бўлишини тилайман” – дейди Саида Мирзиёева.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!